Ответов: 209
Ответы эксперта. Трудовой договор
31.10.2016 [ID: 7136] 1. Чет эл мутахассисларини ишга олиш ва ишдан бўшатиш тартиби қандай? Ўз ватанларига жўнаб кетишганларида қандай буйруқ чиқарилади? Корхонанинг бу вазиятда ишга олишда меҳнат шартномаси шакли қандай бўлади? 2. Хорижий мутахассисларнинг меҳнат дафтарчалари қандай тўлдирилади? 3. Мутахассислар қайси санадан резидент ҳисобланишади (2015 йилданми ёки 2016 йил 26 майданми)? Чет эллик мутахассисларга 2015 йил ва 2016 йиллар учун қандай солиқ ҳисобланади?
Показать ответ

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида чет эл фуқаролари меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкинлиги белгиланган (МК 14-моддаси).

Шу билан бирга чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаши учун иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси бўлиши лозим. Рухсатнома бериш Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан амалга оширилади.

Юқорида кўрсатилган рухсат берувчи ҳужжатлар олингач, чет эл мутахассисларини ишга олиш ва ишдан бўшатиш Меҳнат кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Шунингдек, иш берувчидаги рухсатнома бошқа иш берувчиларга берилмаслиги керак. Рухсатнома асосида жалб қилинадиган хорижий ходимлар бошқа иш берувчига ишлаш учун ўтказилиши мумкин эмас (Низомнинг 12-банди).

Агарда чет эл фуқаролари улар билан тузилган меҳнат шартномасини ўз хоҳишлари билан бекор қилиб ёки ҳеч қандай расмийлаштиришни амалга оширмасдан ишларини ташлаб, ўз ватанларига жўнаб кетишганларида, иш берувчи Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига мазкур ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхасини тақдим қилиб, уларга берилган тасдиқномаларни қайтариши лозим (рўйхат рақами 285, 1996 йил 20 ноябрдаги Йўриқноманинг 13-банди).

Чет эл фуқароларини ишга қабул қилишда улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси шакли ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тузиладиган меҳнат шартномаси билан бир хил бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорининг 2-иловасида тасдиқланган шаклда бўлади.

Уларнинг меҳнат дафтарчалари эса, Адлия вазирлиги томонидан  1998 йил 29 январда 402-сон билан рўйхатга олинган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га мувофиқ тўлдирилади.

Показать ответ

1. Законодательство о труде распространяется на иностранных граждан, работающих на территории Республики Узбекистан по трудовому договору, заключенному с работодателем (ст.11 ТК).

В трудовом законодательстве предусмотрена обязанность работодателя по ведению трудовых книжек на работников, проработавших более 5 дней (ч.2 ст.81 ТК, п.1.1 рег. МЮ № 402 от 29.01.1998 г.).

Следовательно, в Вашем случае необходимо завести трудовую книжку для иностранного сотрудника.

2. Должностные лица, нарушившие порядок ведения трудовых книжек, привлекаются к административной ответственности в виде штрафа от двух до пяти минимальных размеров заработной платы (ст.49 КоАО, п. 7.3 рег. МЮ №402 от 29.01.1998 г.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика