Вопросы категории:
22.03.2016 [ ответов: 1]
Показать ответ

Якка тартибдаги тадбиркор амалга оширадиган фаолият турида тайёрлов хизматлари кўрсатилган бўлса, у қайта тайёрлов маҳсулотларини сотиши мумкин.

Далее
17.03.2016 [ ответов: 1]
Показать ответ

  Йўқ, суд қарорига асосан давлат солиқ инспекцияси томонидан корхонангизга қайтарилган маблағларни сиз муассиснинг жамият устав капиталидаги улушини кўпайтиришга тўғридан-тўғри йўналтира олмайсиз.

Далее
29.02.2016 [ ответов: 1]
Показать ответ

90310 тармоқ кодига эга корхоналар бу аҳолига маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари билан шуғулланувчи корхоналардир.  Бунда  ташкилотлар мазкур хизматларни юридик шахсларга кўрсатишга ҳам ҳақли.

Далее
25.02.2016 [ ответов: 1]
Показать ответ

Чет эл фирма (норезидент) билан тузилган шартномага асосан бажарилган ишларни (кўрсатилган хизматларни) далолатномаси ва/ёки ҳисобварақ-фактураларни электрон ҳужжатлар шаклида тасдиқланиши мумкин.

Далее
18.02.2016 [ ответов: 1]
Показать ответ

Хўжалик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги 05.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сонли Қарори 1-бандида қайд этилган субъектлар сирасига кирмаса, ушбу талаб унга нисбатан амал қилмайди.

Далее
10.02.2016 [ ответов: 1]
Показать ответ

Муқаддам мавжуд бўлган - электр энергиясини етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ёки узиб қўйиш тўғрисида олдиндан истъемолчини огоҳлантириш тўғрисидаги қонунчилик талаби ҳозирда бекор қилинган.

Далее
26.12.2015 [ ответов: 1]
Показать ответ

Xat muallifi ish holatlarini aniqlab, korxonaga nisbatan cheklovlar asossiz deb hisoblagan taqdirda, o`z huquqlari buzilishini bartaraf etish borasida prokuraturaga yoki bevosita xo`jalik sudiga murojaat qilishi mumkin. 

Далее
17.08.2015 [ ответов: 1]
Показать ответ

Талаб қилиш ҳуқуқини бериш операцияси Фармоннинг 5-бандини иккинчи қисмида айтиб ўтилган “даромадни яшириш” сифатида баҳолаш ноқонуний деб ҳисобланади.

Далее
28.07.2015 [ ответов: 1]
Показать ответ

Корхонангизнинг учта муассислардан иккитаси устав фондидаги ўзларининг улушларини умуман тўаламаганлиги (яъни ушбу фондга ўзларининг ҳиссаларини умуман қўшмаганлиги) сабабли уларнинг ҳар бири ўз улушининг қийматини жамият томонидан тўланишини талаб қилишга ҳақли эмас.

Далее
03.07.2015 [ ответов: 1]
Показать ответ

Ушбу саволдан шу нарса маълум бўладики, ташкилот путратчи сифатида қурилишга оид пудрат шартномаси асосида ишларни бажарган.

Ўзбекисто Республикаси Фуқаролик кодексининг 666 моддасига мувофиқ, Пудрат шартномаси бўйича пудратчи буюртмачининг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Далее
31.03.2015 [ ответов: 1]
Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасига кўра, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.

Далее
10.09.2014 [ ответов: 1]
Показать ответ

ФК 59-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошига ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 2001 йил 6 ноябрдаги 310-II-сонли Қонуннинг 8-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошига биноан жамият иштирокчилари жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олишга ҳақлидир.

Далее
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика