Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Иш берувчи бу ҳолда қандай йўл тутмоғи лозим?
Ходим пенсия ёшига етиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши (МКнинг 100 моддаси 7-қисми) керак. Аммо, ходим пенсия ёшига тўлган бўлса-да, навбатдаги асосий меҳнат таътилидан фойдаланмаган. Шунда, иш берувчи ходимга таътил ўрнига пуллик компенсация бериб, у билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи, чунки унинг ўрнига бошқа янги ходим олиб, ишлатмоқчи. Лекин, ходим компенсация олишга рози эмас, таътилни асл ҳолида олмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 513
22.01.2018

Иш берувчи пенсионер билан (пенсия ёшига тўлганлиги сабабли)  меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида уни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МКнинг 102 – м. 1-қ. 1-б., 100-м.2-қ.7-б.).

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан МКнинг 100 - м. 1-қ. 1-б. назарда тутилган огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши хам мумкин.

Таътилдан фойдаланиш масаласига келсак, ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши жараёнида МКнинг 141-моддаси талабларидан фойдаланиб, яъни таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш тартибида ходимга таътил берилиши мумкин.

Таътилдан сўнг (қолган огохлантириш муддатидан кейин) ўрнатилган тартибда меҳнат шартномасини МКнинг 100-м.2-қ. 7-б. билан бекор қилиниши мақсадга мувофиқдир.

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика