Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фойда солиғи бўйича тўлиқ имтиёзга эга бўлмаган, солиқ солинадиган базани камайтириш имтиёзига эга бўлган корхона 2018 йилдан солиқ солинадиган базани камайтириб 14 фоизлик ставкада солиқ тўлайдими ёки солиқ солинадиган базани камайтирмасдан 7 фоизлик ставкада солиқ тўлайдими?
Бизнинг корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800нинг 8-бандига мувофиқ ДЖи Эм Узбекистон АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун бутловчи қисмларни сотишдан тушган тушумга нисбатан фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш имтиёзига эгамиз. Ушбу базани аниқлашда хисоб сиёсатига мувофиқ мутаносиб усулдан фойдаланамиз. Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтёзга эга эмасмиз. 2018 йил 1 январдан киритилган ўзгартиришларга асосан бу иккала солиқ бирлаштириб юборилди. 2018 йил Бюджет параметрларига кўра фойда солиғи бўйича тўлиқ имтиёзга эга бўлган солиқ тўловчилар фойда солиғи ставкасини 50 фоизи миқдорида тўланиши белгиланган


Ответы экспертов
Ответов: 226
25.01.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2008 йилдаги №ПҚ-800 Қарори билан жорий этилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йил 31 декабрда тугаган (21.02.2008 йилдаги №ПҚ-800 қарор, 7-абзац) ва 2018 йилда ушбу имтиёзлардан фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун корхонангиз 2018 йилда фойда солиғи солинадиган базани камайтирмаган ҳолда 14 фоизлик ставка бўйича солиқ тўлаши лозим бўлади

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика