Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ЯСТни тўлаш бўйича имтиёзга эга бўлган корхоналар томонидан бўш пул маблағлари тижорат банк депозитларига жойлаштирилиб, улар фоизли даромад тарзидаги бошқа даромадларга эга бўлишганда, Солиқ кодексининг 156-моддасига мувофиқ, дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинадими?
ЯСТ тўловчиси МЧЖ бўш пул маблағларини тижорат банк депозитларига жойлаштириш орқали фоизли даромад олади. Солиқ кодексининг 156-моддасига мувофиқ, дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади. Жумладан, тижорат банклари томонидан жамиятимиз депозитларига ҳисобланган фоизли даромадлардан тўлов манбаида 10% ставкада солиқ ушланиб, қолган сумма бизга ўтказиб берилади. Солиқ кодексининг 132-моддасига мувофиқ, дивидендлар ва фоизлар бошқа даромадлар таркибига киритилади ва ушбу кодексининг 355-моддасига мувофиқ ЯСТ бўйича солиқ солиш объекти ялпи тушум бўлиб, бошқа даромадлар ялпи тушум таркибига киритилади. Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ ЯСТ тўловчиларнинг бошқа даромадларига асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ставкада ЯСТ солинади. Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сонли Қаpopига асосан тегишли корхоналарга 2020 йилинг 1 январига қадар ЯСТдан озод этилиши тарзида имтиёз берилган. Бизнинг МЧЖ эса айнан қайд этилган имтиёз тадбиқ этиладиган тегишли корхоналарнинг муассиси ҳисобланади.


Ответы экспертов
Ответов: 23
24.01.2018

Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сонли Қаpopига асосан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2020 йилинг 1 январига қадар ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилган.

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар эса тўлов манбаида 10 фоиз солиқ ставкада даромад солиғига тортилади (Президентнинг ПҚ-3454-сонли қарори 3-банди).

Тегишли давр учун ЯСТ ҳисобланишида тўлов манбаида солиққа тортиладиган дивидентлар ва фоизлар солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади (СКнинг 356-моддаси 1-қисми 2-банди). Бу дегани, дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар ЯСТга тортилмайди.

Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сонли Қаpopи билан дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар солиқлардан озод этилмаган.

Демак, ЯСТ бўйича имтиёзга эга бўлган корхонанинг фоизлар тарзидаги даромадлари Солиқ кодексининг 156-моддасига мувофиқ тўлов манбаида солиққа тортилиши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика