Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ушбу холатда мазкур тугулланмаган курилиш объекти баланснинг кайси счетида тутиб туриш керак? 2. Унга амортизация хисобланиши керакми? 3. Кайта бахолашчи?
Корхонамиз 2012 йилда банк кредити хисобидан тугалланмаган курилиш объектини сотиб олган. Мазкур объектда сотиб олингандан сунг хеч кандай курилиш ишлари амалга оширилмасдан хозиргача ушандай турибди. Кадастр хужжатлари мавжуд. Ерга эгалик килиш тугрисида гувохнома мавжуд, лекин бинодан фойдаланиш тугрисида карор ва гувохномалар мавжуд эмас.


Ответы экспертов
Ответов: 319
26.01.2018

1.Тугалланмаган қурилиш объекти 0810 “Тугалланмаган қурилиш” счётида ҳисобга олинади ва фойдаланишга топширилгунига қадар шу счётда туради. Мазкур объект бўйича қурилиш ишлари давом этадиган бўлса, қилинган кейинги ҳаражатлар 0810 “Тугалланмаган қурилиш” счётида жамланади (21-сон БҲСМ 2-илова 8-параграф, 5-сон БҲСМ 12-банди).

2.Объект бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ушбу объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади (5-сон БҲСМ, 5-банд).

3.Асосий фондларни қайта баҳолаш ЎзР Адлия вазирлигида 2002 йил  4 декабрда 1192-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан амалга оширилади. Мазкур Низомга мувофиқ, қайта баҳолаш мақсадида тугалланмаган қурилиш ҳам асосий фондлар таркибига киради. Яъни, тугалланмаган қурилиш бўйича қайта баҳолаш ўтказиш лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика