Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ушбу фирмани "Хусусий корхона" мақомида дейиш мумкинми? 2. Ушбу ҳолатда фирма таъсисчисига ҳисобланадиган дивидендлар ва улар тортиладиган солиқлар тўғрисида тушунтириш берсангиз.
Корхонамиз 1999 йилда "фирма" мақоми остида рўйхатга олинган, қайта рўйхатдан ўтказилмаган. Фирма низоми хам узгартирилмаган. 2005 йилда Давлат статистика қўмитаси туман бўлими томонидан қуйидаги реквизитларга эга гувоҳнома берилган: 1.КТУТ (ОКПО) коди 17468825 2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли код ТХШ(КОПФ) 1010 3. Мулкчилик шакли коди (МШ КФС) 114 4. Асосий фаолият тури ХТУТ 91511 5. ДБИБТ бўйича бошқарув орган СООГУ 07774


Ответы экспертов
Ответов: 61
05.02.2018

Ҳақиқатан, тақдим этган маълумотларингизга асосан 17468825 КТУТ кодига эга бўлган юрилик шахс Давлат статистика қўмитасининг Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат реестрида хусусий корхона сифатида кўрсатилган.

ЎзРда ташкилий-ҳуқуқий шакллар Классификатори[1]га кўра ҳам сизнинг гувоҳномангизда кўрсатилган  ТХШ 1010 коди хусусий корхоналарга тегишли.

Бугунги кунгача мавжуд бўлган хусусий фирмаларга тўғри келадиган бошқа ТХШ ва КТУТ кодлари мавжуд эмаслиги сабабли уларга “хусусий корхона” кодлари берилган.

Таъкидлаш жоизки, қонунчиликда “фирма” ёки “хусусий фирма” ташкилий-ҳуқуқий шакллари мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказувчи органларда 2000-йилларнинг бошигача “хусусий фирма” шаклидаги юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш амалиёти мавжуд бўлган. Бунинг сабаблари ушбу давргача рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган ташкилий-ҳуқуқий шакллар турлари борасида ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд бўлган, бундай юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари бўлмаган (12.06.1991й. 159-сонли ВМҚга қаранг).

11.12.2003й. “Хусусий корхона тўғрисидаги”қонуннинг (кейинчалик-Қонун) ва 20.08.2003й. 357-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ қабул қилиниши билан корхоналарни рўйхатдан ўтказиш борасида ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари бўйича мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқ тўлдирилганлиги  сабабли, кўпчилик фирмалар хусусий корхоналарга қайта ташкил қилинди.

Қолган “фирмалар” ва хусусан, уларнинг дивидендларига имтиёзларни қўллаш масаласи ўрнатиган ҳуқуқий нормалардан ташқарида қолди.

Жумладан, Қонуннинг 3-моддасига кўра хусусий корхона тадбиркорлик субъектининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳисобланади. Хусуий корхонанинг фирма номи эса «xususiy korxona» сўзларини ёки “ХК” аббревиатурасини ўз ичига олган бўлиши керак (Қонуннинг 4-м.). Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди (Қонуннинг 24-м.).

Фирмалар Қонун билан хусусий корхоналар учун белгиланган талабларга жавоб бермайди. Демак, бир хил статистика кодларига эга бўлсада, “фирма” ёки “хусусий фирма”ни “хусусий корхона” ташкилий-ҳуқуқий шаклига тегишли деб айтиш мумкин эмас. Шунга асосан хусусий корхона бўлмаган юридик шахсларга Қонуннинг 24-моддасини қўллаш мумкин эмас.

Таъкидлаш жоизки, амалиётда давлат органлари, хусусан солиқ органлари томонидан “фирмалар”ни “Хусусий корхоналарга” тенглаштириш ҳолатлари бўлиши мумкин.

 


[1] 01.10.2014 йилдан амалга киритилган давлат стандарти

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика