Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Шу талабим тўғрими?
Менга кичкина офисимизнинг электр ўлчагич асбоби кўрсаткичини ойда бир марта ҳисобот учун ёзиб бориш вазифаси белгиланган. Лекин хозирги кунда электр ўлчагич кўчадаги столбага, ердан 2 метр баландликда ўрнатилган бўлиб, унинг кўрсаткичини ёзишим учун нарвон орқали чиқиб кўришим керак. Мен электрик эмасман. Шунинг учун мен иш берувчидан юқоридаги ишни бажариш учун вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтишимни ва менинг иш ўрнимни аттестациядан ўтказиш кераклигини талаб қилмокчиман. Менинг фикримча, юқоридиги вазифамни бажаришим ноқулай меҳнат шароити, деб ҳисобланади. Бунинг учун асос қилиб қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни келтирмоқчиман: 1) “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 2-иловасининг 1- т/р. (2387-сон 26.01.2018) 2) “Баландликда ишлаганда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари”нинг 1-бандига қаранг. (1890-сон 26.01.2018) 3) “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом” 6- б.(263-сон 26.01.2018).


Ответы экспертов
Ответов: 10
16.02.2018

Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:

ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;

олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;

ногиронлар;

меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;

озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;

умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби  Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади (МКнинг 214-м).

Тиббий кўриклар юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади (АВда 29.08.2012 й. 2387-сон руйх. ол. Низомнинг 3-б., кейинчалик -Низом). Иш берувчи МКнинг 214-моддасида ва Низомнинг 1 – 3 иловаларида келтирилган рўйхатларда назарда тутилган ишлардаги ходимларни меҳнат шартномасини тузиш вақтида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт (Низомнинг 4-б.).

Таъкидлаш лозимки, мазкур Низом тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган лавозимларга эга бўлган ташкилотларга тааллуқлидир. Агар эгаллаган лавозимингиз (бажараётган ишингиз) юқоридаги Низом билан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлса, демак иш берувчи Сизни тиббий кўрикдан ўтказишга мажбур ҳисобланади.

Баландликда ишлаганда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари”нинг (АВнинг 24.01.2009 й. 1890-сон рўйх.ол.) муқаддима қисмида мазкур Қоидалар авиация техникасига техник хизмат кўрсатишда, таъмирлашда, шунингдек, фуқаро авиацияси тизимига кирувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртларида баландликдаги қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини белгилаши кўрсатилган. Меҳнат фаолиятингизни олиб бораётган ташкилот юқорида келтирилган ташкилотлар турига мансуб бўлган тақдирдагина, Сиз бажараётган ишингизга нисбатан мазкур Қоидалар меъёрлари қўлланилади.

Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (15.09.2014 й. 263-сон ВМҚга илова) билан ўрнатилган тартибда ўтказиладиган аттестация натижасига кўра шакллантирилишини назарда тутади. Кўрсатилган Низомнинг 5-бандида белгиланишича, аттестация мақсадларидан бири бу оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва меҳнатнинг бошқа алоҳида шарт-шароитларида банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш ҳисобланади.

Иш ўринлари аттестацияси бўйича қўшимча маълумотни қуйидаги манзил орқали https://vopros.norma.uz/question/9909 олишингиз мумкин.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика