Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ОЎЮнинг талабаси 2018 йил февраль ойидан 2019 йил февраль ойигача академик таътил олиши мумкинми?
Давлат гранти асосида таҳсил олаётган 2-курс талабаси ҳомиладор. Агар талаба 2018й. февраль ойидан академик таътил олса, 2019 й. февраль ойидан давлат гранти асосида ўқишни давом эттириши мумкинми? Ёки сентябрь ойидан ўқишни бошлаши керакми?


Ответы экспертов
Ответов: 286
29.01.2018

Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида берилади. Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун  академик таътил қонун ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига берилади[1] (АВда 04.09.2010й. 2138-сон б.рўйх. ол. Низомнинг 2-б, кейинчалик - Низом).

Таъкидлаш жоизки, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар академик таътил бошланган санадан бошлаб 12 ой муддат ўтгандан сўнг ўқишга қайтиши мумкин (Низомнинг 14-б.).

Демак, жорий йилнинг февраль ойидан ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болани парвариш қилиш учун академик таътил олган талаба 12 ойдан кейин, яъни кейинги йилнинг февраль ойидан ўқишга қайтиши мумкин.

 


[1] МКнинг 233,234-м.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика