Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу фуқаро ҳозирда қандай йўл тутиши лозим, Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун қандай хужжатларни кимга тақдим этиши керак?
Тожикистон Республикаси фуқароси 2000 йилдан буён Ўзбекистонда яшамоқда. Лекин Ўзбекистонда яшаш учун бирор бир ҳужжати йўқ. Тожикистон паспорти ҳам, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳам мавжуд эмас. Ўзбекистонда шаърий никоҳда бўлиб, 3 та фарзанд кўрган. Фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларида отаси сифатида ёзилган.


Ответы экспертов
Ответов: 1343
31.01.2018

Чет эл фуқаролари уларнинг илтимосномаларига кўра қуйидаги шартларга асосан ЎзР фуқаролигига қабул қилинишлари мумкин ("Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонуннинг 17-м.):

1) чет эл фуқаролигидан воз кечиш;

2) сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаганлик. Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахсларга, башарти улар шу ерда туғилган ва ҳеч бўлмаса ота-онасидан бири, буваси ёки бувиси унинг ҳудудида туғилганлигини ва бошқа давлатларнинг фуқароси эмаслигини исботласа, тааллуқли бўлмайди;

3) қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги;

4) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиш ва бажариш.

1, 2 ва 3-бандларда қайд этиб ўтилган талаблар алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси олдида буюк хизматлари ёки фан, техника ва маданият соҳасида катта ютуқлари бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикасини қизиқтирадиган касб ёхуд малакага эга бўлган айрим шахсларга нисбатан ҳисобга олинмаслиги мумкин.

ЎзР фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқишнинг умумий муддати - 1 йил (20.11.1992й ПФ-500 га илованинг VIII-бўлими 2-б.).

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика