Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Тайёр тикучилик махсулотларини ишлаб чиқарувчи оилавий корхона Президентнинг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарорида белгиланган имтиёзлардан фойдалана оладими?
Бизнинг ҳусусий оилавий корхонамиз асосан тикувчилик маҳсулотларини ишлаб-чиқаради: костюм-шим, куртка ва маҳсус ишчилар кийимларини. Корхонада асосан хотин-қизлар ва ёшлар ишлайди. Фаолият давомида корхона Президентнинг ПҚ-1050-сонли қарори билан белгиланган имтиёзлардан фойдаланиб келган. Бу имтиёзлар асосида корхонага четдан маҳсулотлар ва ускуналар олиб келинди. 01.01.2018 йилдан ушбу имтиёз муддати тугади. Аммо Президентнинг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон карори асосида тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга 2020 йилнинг 1 январига қадар солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари берилган. Ушбу имтиёзлар Ўзбекенгилсаноат корхонасига аьзолигига эга бўлган корхоналарга татбик этилади дейилган.


Ответы экспертов
Ответов: 254
01.02.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги №ПҚ-2687 Қарорининг 14-бандида кўрсатилган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялар 7-иловага мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга берилган. Мазкур қарорда ушбу имтиёзлар фақат "Ўзбекенгилсаноат" АЖга аъзо бўлган корхоналар учун тадбиқ этилиши мумкинлиги тўғрисида эса ҳеч нарса айтилмаган. Яъни, "Ўзбекенгилсаноат" АЖга аъзо бўлмаган корхоналар ҳам белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда улардан фойдаланиши мумкин.

ПҚ-2687 қарор билан берилган солиқ ҳамда божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдалана олишингиз учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

1. Корхонангиз ишлаб чиқарадиган маҳсулот ПҚ-2687 қарорининг 7-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ келиши;

2. Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этиши.

Юқоридаги шартларни бажарган ҳолда мазкур имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика