Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Кадр тайёрлаш ишни амалга ошириш учун қандай ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш керак (шартнома, буйруқ, баённома)? 2. Контрак пулларини тўлаш оркали корхона тўланиадиган суммадан Жисмоний шахслардан ушланиб коладиган фойда солигини хам ушлаб колиш нияти йук. Ушбу холда келажакда корхонага солиқ тамонидан этироз келиб чикмадими (режали текширув натижаларида кайта хисоблашга олиб келмайдими?.) 3. Корхона шу ишни амалга оширса кандай мажбуриятларни бажариши шарт. Тўланган контрак пулини йиллар давомида коплаш учун ишчига ойлик масаласи кандай кечади?
Корхонада 43 та ишчи ишлайди, ЯСТда. Юрист хизматига талаб катталигини инобатга олиб, корхона тасисчилари корхона учун келажакда (5 йилдан сўнг ишчига диплом берилади) кадр тайёрлашлаш мақсадида бир шахсни чет элда таҳсил олишини (ўқиш контракти тўловларини) келажда малълум муддат ишлаб бериш шарти билан тўлаш мақсадидалар.


Ответы экспертов
Ответов: 25
06.02.2018

2. ЖШДС ушлаб қолиш масаласига келсак, бунда ҳар хил вазият бўлиши мумкин.

Корхона ва ходим ўртасида меҳнат муносабатлари сақланиб қолган тақдирда:

а) Ходим билан корхона ўртасидаги келишувга мувофиқ контракт пули ходимнинг иш ҳақи ҳисобидан қопланадиган бўлса, ушбу сумма ҳисобда ходимнинг корхонага бўлган қарзи сифатида акс эттирилади ва у ходимнинг даромади ҳисобланмайди, тегишинча, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

б) Контракт пули ходимнинг манфаатида тўланса СКнинг 177-моддасига асосан бу тўлов ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилади.

ЖШДС бўйича СКнинг 179-моддасига мувофиқ бериладиган имтиёз фақат Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларга тааллуқли.

Ўқув юртида таълим олиш учун контракт пули корхона билан меҳнатга оид муносабатларида бўлмаган шахс манфаатида тўланган бўлса, ушбу сумма СКнинг 177-моддасига асосан жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилади. Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти (яъни корхона) жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича СКнинг 189-модасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаши шарт.

3. Корхона томонидан тўланган контракт пулини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳисобига қоплаш фақатгина корхона ва жисмоний шахс ўртасида меҳнатга оид муносабатлар сақланиб қолганида, яъни у билан меҳнат шартномаси тузилган ва бу шартнома амалда бўлган тақдирдагина мумкин бўлади. Ушбу ҳолда тўланган контракт пулини ходимнинг корхонага бўлган қарзи сифатида акс эттириш, контракт пулини ходимнинг иш ҳақидан белгиланган тартибда ушлаб қолиш мумкин бўлади. Бунда Ўқув юрти билан тузилган контракт ҳамда корхона раҳбарининг тегишли буйруғи бўлиши шарт.

Юқорида кўрсатилганидек, ходим ўқиши даврида узоқ вақт (5 йил) меҳнат муносабатларини бажара олмаслиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилиниши кераклигига, яъни юридик томонларига эътибор беришни тавсия этамиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 209
02.02.2018

1.Мурожаат мазмунидан англашилишича, корхона таъсисчилари корхона ходимининг чет элда ўқишини тўлаб беришмоқчи. Корхона таъсисчилари ва корхона ходими ўртасида меҳнат муносабатлари мавжуд эмас. Бундай муносабатлар иш берувчи – корхона раҳбари (директор) ва ходим ўртасида имзоланган меҳнат шартнормаси асосида вужудга келади (МКнинг 72-м.). Демак, олий ўқув юрти ва корхона ўртасида мутахассис тайёрлаш шартномаси тузилиши мумкин эмас.

Таъсисчилар ва ходим ўртасидаги муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади. Демак, таъсисчилардан ҳар бир ходим билан пул маблағларини текинга бериш, ҳадя шартномасини (ФКнинг 502-м.) ёки қарз шартномасини (ФКнинг 732-м.) тузишга ҳақли.

Фикримизча, ходим ўқиши даврида узоқ вақт (5 йил) меҳнат муносабатларини бажара олмаслиги сабабли, меҳнат шартномаси бекор қилиниши керак. Шахс ўқишини тугатиб, ЎзРга қайтганидан кейин у билан иш берувчи ўртасидан янги меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.  

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика