Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ломбард фаолиятини амалга оширишни бошлаётган МЧЖ учун солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоблари ҳамда бухгалтерия ҳисобини юритилиши тўғрисида батафсил маълумот беришингизни сўраймиз.
Корхона ломбард фаолиятини амалга оширишга лицензияга эга бўлди. Умумбелгиланган солиқ тўловчи сифатида фаолиятини бошлади. Мулкчилик шакли МЧЖ. МЧЖ нинг 2 та таъсисчиси мавжуд.


Ответы экспертов
Ответов: 25
06.02.2018

Ломбардларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади (“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун 30.08.1996 й. № 279-I, 9-модда). Хусусан, ломбардларда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тақдим этиш бўйича МБнинг қуйидаги ҳужжатлари мавжуд:

Ундан ташқари, умумхўжалик операциялари бўйича Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандартларига ва бошқа умумбелгиланган ҳужжатларга риоя қилиш лозим.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчи Ломбард тўлаши лозим бўлган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳамда топшириладиган солиқ ҳисоботлари тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш учун Солиқ кодекси ва Президент томонидан 2018 йил учун белгиланган солиқ ставкалари (29.12.2017 й. № ПҚ-3454) билан мукаммал танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

Қисқача қилиб қуйидагиларни айтиб ўтишимиз мумкин.

Солиқ Кодексининг 22-моддасига мувофиқ, ломбардларкредит ташкилоти деб ҳисобланади.

Қуйидаги солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин (сиз каби корхоналарга кўпроқ тегишли бўлганлари келтирилган):

  1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (СКнинг V бўлими);
  2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (СКнинг VI бўлими, солиқ агенти сифатида);
  3. Қўшилган қиймат солиғи (СКнинг VII бўлими), бу ерда 209-модда “Солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар”га эътибор қаратинг;
  4. Мол-мулк солиғи (СКнинг ХI бўлими);
  5. Ер солиғи (СКнинг ХII бўлими);
  6. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар (СКнинг ХV бўлими);

Бироқ корхона юқорида санаб ўтилган айрим солиқлар бўйича солиқ объектига ёки солиқ солиш оборотига эга бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Ундан ташқари, амалга оширилаётган фаолият ёки операцияга қараб корхонада бошқа солиқларни, масалан давлат божи ёки божхона тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келиши мумкин. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика