Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Умумбелгиланган солиқ тўловчи таҳририят қандай солиқлардан имтиёзга эга? 2. Газетанинг таннархини аниқлашда қайси харажатлар тўлиқ ҳисобга олиниши керак? 3. Таҳририят томонидан обунада фаол қатнашган бошқа ташкилотларга қилинадиган сарфлари бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 4. Таҳририят томонидан бепул тарқатиладиган газеталар қай тартибда даромадга олинади ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади ҳамда бухгалтерияда қандай расмийлаштирилади? 5. Почта орқали мазкур газетага обуна бўлинганда таҳририят томонидан обуна бўйича даромадлар қачон ва қай тартибда таҳририят даромадига қўшилади? 6. Почта бўлимларига таҳририят томонидан берилаётган чегирма (12 фоиз) қандай расмийлаштирилиши лозим?
Таҳририят умумбелгиланган солиқ тўловчи микрофирма ҳисобланади. Таҳририят обуна мавсумида фаол қатнашган бошқа ташкилотларга рағбатлантириш тарзидаги мукофотлар (совғалар, пул шаклида ва ҳ.к.) беради. Таҳририят томонидан чиқарилаётган газеталарнинг таннархини аниқлашда газетани тайёрлашда қатнашадиган мухбирлар, жамоатчи мухбирлар, суратчилар ва х.к.ларнинг иш ҳақлари, қалам ҳақлари, мукофот пуллари ва бошқа тўловлари, газетани босмадан чиқариш харажатлари (босмахона томонидан нашрга чиқариб берилади) ҳисобга олинади.


Ответы экспертов
Ответов: 1115
08.02.2018

1.Таҳририятга тегишли имтиёзлар 30.12.2011 й. ПҚ-1672-сон "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида"ги Қарори билан белгиланган. Шунингдек у Солиқ кодекси билан белгиланган бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

2.Газетанинг таннархини аниқлашда “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом” (ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова) 1-бўлими билан белгиланган харажатлар ҳисобга олинади.

3.Фаол қатнашган бошқа ташкилотларга рағбатлантириш тарзидаги пул мукофотлари ҳеч қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. Мукофотлар натура шаклида бепул берилганда (совғалар) ҚҚС бўйича солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база уларнинг таннархидан ёки улар олинган нархдан (уларни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) келиб чиқиб белгиланади.

4.Бепул тарқатиладиган газеталар реализация сифатида бухгалтерияда расмийлаштирилади. Бунда даромад суммаси нолга тенг бўлади. ҚҚС бўйича 3-жавобда келтирилган солиқ оқибати юзага келади.

5.Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига асосан узлуксиз товарларни етказиб беришни, ишларни бажаришни ва бошқа хизматларни реализация қилишни амалга ошираётган солиқ тўловчилар ойнинг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзадилар (МВ ва ДСҚнинг 04.03.2013й. 23, 2013-8-сон қарорига 3-илова, АВда 22.03.2013й. 2439-сон билан рўйхатга олинган).

Демак, тахририят обуначиларга узлуксиз равишда газеталарни етказиб беришида (шу жумладан почта орқали) ҳисобварақ-фактурани ойнинг охирги кунида бир марта ёзиши керак. Тегишинча газеталарни бундай тартибда реализация қилишдан тушган тушум даромадларга ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган даврда ҳисобга олиниши лозим.

6.Шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари 9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счётида ҳисобга олинади (21-сон БҲМСга 2-илованинг 379-банди). Ушбу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарларни сотишдан, иш бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счётининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Чегирма суммаси шартномада кўрсатилиши баробарида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда ҳам кўрсатилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика