Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Омбордаги ортиқча материалларни товарлар, ишлар ва хизматлар етказиб берувчилардан бўлган қарздорлик эвазига бериш мумкинми? Ушбу товарларни бошқа турдаги товарларга айирбошлаш мумкинми?
МЧЖ шаклидаги кичик корхона келгусида текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш учун сотиб олинган қурилиш материалларининг эҳтиёждан ортиқчалиги аниқланган


Ответы экспертов
Ответов: 497
06.02.2018

Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза (бартер) асосидаги шартномалар тузиш тақиқланган (09.08.1996 й. ПФ-1504-сон Фармони 4-банди).

Бартер контракти деганда пул маблағларида ўзаро ҳисоб-китоблар қилмаган ҳолда муайян миқдордаги бир товарни (ёки бир неча турдаги товарларни) бошқасига алмаштиришни назарда тутадиган контракт тушунилади (АВда 15.10.1999й. 832-сон билан рўйхатга олинган Тартибнинг 3-банди).

Шунинг учун ортиқча қурилиш молларини бошқа турдаги товарларга тўғридан тўғри айирбошлаш, ёки сотиб олинган товарлар (хизматларга) ҳақ сифатида тўлаш мумкин эмас.

Аммо, алоҳида шартнома асосида ортиб қолган қурилиш молларини ушбу ташкилотларга сотишингиз, ва қарздорликни ўзаро ҳисобга олишингиз мумкин (ФКнинг 343-моддаси). Унутмангки, бунда қурилиш молларини 15%лик олдиндан тўлов билан беришингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика