Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу маблағни нима килиш керак?
Хусусий корхонада иш ҳақини юритиш ҳужжатларини яхши йўлга қўйилмаганлиги оқибатида корхонанинг мажбуриятлари хисобида эгаси номаълум булган 3 миллион сум микдоридаги иш ҳақидан қарздорлик мавжуд бўлиб қолган. Ушбу маблағни нима килиш керак?


Ответы экспертов
Ответов: 282
05.02.2018

Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни тўлаши шарт (МКнинг 151-м.). Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда ЎзР Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин (МКнинг 161-м.).

Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона ва ташкилот раҳбари ходимларга иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб беради. Корхона раҳбари ҳар бир ходимни тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида мажбурий тартибда ёзма шаклда  хабардор қилиши керак (19.03.2002й. 88-сонли ВМҚнинг 3-б.).

Корхонаниннг ҳисобида пул маблағлари бўла туриб, ходимга иш ҳақини ўз вақтида тўламаслик меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланиб, МЖтКда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади (49-м.).

Иш ҳақи бўйича қарз айнан қайси ходимга тегишлигигини аниқлаш учун мазкур даврда тузилган меҳнат шартномаларини, иш вақти табелларини, иш ҳақи ведомостларини кўриб чиқишингиз ва олинмаган иш ҳақи суммаси кимга тегишлилигини аниқлашингиз керак. Тўланмаган иш ҳақи суммасининг тегишлилиги аниқланганидан, мазкур шахсга тўлаб бериш чораларини кўришингиз керак. Агар аниқланган шахс сизнинг корхонангизда ҳозирда ишламаётган бўлса[1] ва уни қидириб топишнинг имкони бўлмаса, мазкур пул суммасини нотариус ёки суднинг депозитига қўйишингиз мумкин. Қарз суммасини депозитга қўйишингиз сизнинг томонингиздан мажбурият бажарилганлигини билдиради (ФКнинг 249-м.).


[1] меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлса

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика