Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бу ўлкалар совуқ минтақаларда жойлашгани учун пенсия тайинлашда хизмат йиллари менинг умумий стажимга имтиёзли тарзда қўшиладими?
Мен 1976-1978 йилларда Узоқ шарқ ҳарбий округида Хабаровск ва Амурск ўлкасининг Белогорск шаҳарларида танкчи бўлиб хизмат қилганман.


Ответы экспертов
Ответов: 66
01.02.2018

Саволингиз бўйича МВ ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан берилган жавобни тақдим этамиз.

Давлат пенсиялари “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига (кейинги ўринларда - Қонун) қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади.

Қонуннинг 38-моддаси “а” бандига асосан, ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш - уч ҳисса баробарида қўшиб ҳисобланади.

Жанговар ҳаракатлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий хизмат, шу жумладан, байналмилал бурчни бажаришдаги ҳарбий хизмат ушбу ЎзР Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган мудофаа ишлари бўйича бўлимларнинг маълумотномалари асосида имтиёзли ҳисоблаб чиқилган ҳолда меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади (8.09.2011й. 252-сон ВМҚга 1-илованинг 62-б.)

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика