Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1) Қандай ҳолатларда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин ? 2) Давлат стандартларига мос келмайдиган тартибда ўрнатилган йўл белгисига нисбатан расмийлаштирилган баённома ва ушбу баённома асосида чиқарилган қарорни бекор қилишга асос бўладими? 3) Ноқонуний расмийлаштирилган баённомани расмийлаштирган ЙПХ нозирига нисбата қандай жазо чоралари кўрилади?
Яқинда вилоят марказига бораётганимда йўлда ЙПХ нозири мен бошқараётган автомашинани тўхтатиб, Йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинчалик - Қоидалар) 3.20 белгисига амал қилмагансиз деб, қоидаларнинг 86-моддасига кўрсатилган қоидабузарликни белгилади. Менга нисбатан маъмурий баённомани содир этмаган қоидабузарлигим учун расмийлаштирди ва ҳайдовчилик гувоҳномам олиб қўйилди. Ушбу қоидабузарлик йил давомида биринчи марта содир этилган эди. Баённоманинг тегишли жойида бу ҳақда ёзиб қолдирдим. Ўз. Рес-си МЖтКнинг 290-моддасига кўра содир этилган ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага, шунингдек талонга ёзиб қўйилиб, талон ҳуқуқбузарга қайтариб берилади.


Ответы экспертов
Ответов: 1
15.02.2018

I. Қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш назарда тутилади:

1. Ҳайдовчи томонидан, унга нисбатан уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги (МЖтК 128-м. 4- қ.).

2. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (МЖтК 128-1-м. 2-қ.).

3. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш ёки транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш (МЖтК 128-2-м. 3- қ.).

4. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат-тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши (МЖтК 128-3-м. 5- қ.).

5. Икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳайдовчиларнинг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши (МЖтК 128-4-м. 5-қ.).

6. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши ёки йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши (МЖтК 128-5-м. 5-қ.).

7. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши (МЖтК 129-м. 2-қ.).

8. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши (МЖтК 130-м 2-қ.).

9. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши ёхуд шундай ҳолатдаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш  (МЖтК 131-м 1, 3-қ.).

10. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келганида (МжТК 132-м.).

11. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса (МжТК 134-м.).

12. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши (МжТК 136-м.).

13. Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши (МжТК 137-м.).

II, III. Ҳа, бизнинг назаримизда давлат стандартларига мос келмайдиган тартибда ўрнатилган йўл белгиси асосида шахсни жазога тортиш тўғрисида чиқарилган қарор, мазкур ҳолатни инобатга олган ҳолда  бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.

Бироқ, бу масалани ҳал этиш ушбу қарор устидан келтирилган шикоятни кўриб чиқувчи орган ёки мансабдор шахс томонидан, иш ҳолатларини ҳар тарафлама ўрганган ҳолда, ўз ваколати доирасида ҳал этилади.

Худди шу каби, қонун бузилишига йўл қўйган ДЙҲХ хизмати ходимининг интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам унинг раҳбарияти ваколати доирасига киради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика