Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари солиқ тўловларидан озод бўлсада, қандай солиқ ҳисоботларини топшириб туришлари керак бўлади? 2.Агар бюджет ташкилотида Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар бўйича қўшимча даромад олиш ҳолати бўлмаса, уларнинг фақатгина жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисоботларини топшириб боришлари етарлими? 3.Агар бюджет ташкилоти Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бўлса, улар ҳам ПҚ-3454-сон Қарорнинг 10-бандида белгиланган ҳуқуқдан фойдалана олишадими? Агар мумкин бўлса, унда улар қандай қўшимча солиқ ҳисоботлари топширишлари керак бўлади?
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сонли Қарорининг 10-бандига асосан 2018 йил 1 январдан бошлаб нотижорат ташкилотларга ходимлар сонидан қатъий назар тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлари бўйича микрофирма ва кичик корхоналар учун назарда тутилган тартибда ягона солиқ тўловини тўлашга рухсат берилди. Шунингдек, мазкур қарорнинг 23-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари барча турдаги солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимларва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашдан 2023 йил 1 январгача озод этилди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги ҳолатларга аниқлик киритиб берсангизлар:


Ответы экспертов
Ответов: 497
07.02.2018

1.Рухсат этилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари қайси солиқ тизимини қўллаётганлигига қараб Солиқ кодексида белгиланган тартибда тасдиқланган шаклларда солиқ ҳисоботларини тақдим этишлари зарур.

2018 йил 1 январдан нотижорат ташкилотларига тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлашга рухсат берилди. Тегишинча улар ЯСТ ҳисоботларини тақдим этадилар.

ЯСТга ўтмаган  нотижорат ташкилотлари эса тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ҚҚС, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк ва ер солиғи, Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этадилар.

Бундан ташқари солиқ имтиёзларига эга бўлган бюджет ташкилотлари солиқ имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланганлигини тасдиқлаш учун ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклда ҳисоб-китобни тақдим қиладилар (АВ 02.04.2005 й. 1463-сон Низомнинг 14-банди).

2.Ҳа, агар бюджет ташкилоти қўшимча даромад олмаса, ЖШДС ҳамда ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисоботларини топшириб бориши етарли.
3.Нотижорат ташкилотларига 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ЯСТни микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган тартибда, ходимлар сонидан қатъи назар уларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари қисмидан тўлаш ҳуқуқи берилган. Аммо, бюджет ташкилотларига берилган имтиёз бюджет маблағларини рационал ишлатилиши ва тақсимланиши учун берилганлигини инобатга олиб (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон Қарорнинг 24-банди), корхонангиз ЯСТ тўлашини мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика