Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Бу ерда таълим муассасаси дейилганда қандай ташкилотлар назарда тутилган? 2.Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини камайтириш фақат асосий иш жойи бўйича амалга ошириладими ёки бу ўриндошлик жойига нисбатан ҳам қўлланиладими? 3.Ташкилот бухгалтериясида солиқни камайтириш учун асос сифатида қандай ҳужжатлар бўлиши керак? 4.Солиқни камайтириш фақат таълим муассасаси битиргандан сўнггина дастлаб ишга кирганларга нисбатан қўлланадими ёки ўқиш даврида ишлаётган олий таълим муассасаси талабалари, магистрларига нисбатан ҳам қўлланадими? 5.Агар ходим ўрта-махсус касб-ҳунар коллежини тугатган ва ҳозирда олий таълим муассасининг 3-курсида ўқиётган бўлса ва ташкилотга ишга қабул қилинган бўлса, унга ҳисобланган солиқни камайтириш мумкинми ва мумкин бўлса қанча фоизга? 6.Агар олий таълим муассасасига киргунга қадар меҳнат стажи бўлса, шу ходимда олий таълим муассасасини битиргандан сўнг солиқни камайтириш мумкинми? 7.Агар бу якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти бўлсачи?
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 05.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Фармонининг 13-бандига асосан таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланган бўлиб, амалиётда мазкур ҳолат юзасидан баъзи тушунмовчиликларни аниқлик киритиб беришингизни сўрайман:


Ответы экспертов
Ответов: 1133
07.02.2018

  1. 05.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармонида назарда тутилган таълим муассасаларига олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари киради. Асос сифатида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги” Қонунининг 3-моддасида келтирилган ёш мутахассис тушунчасини келтириш мумкин.  
  2. ЖШДС бўйича имтиёз фақат асосий иш жойи бўйича қўлланилади. ПФ-5106-сон Фармонига кўра, таълим  муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш назарда тутилган. Биринчи марта ишга қабул қилинган иш жойи ўриндошлик асосидаги иш жойи бўла олмайди.
  3. Имтиёзни қўллаш учун маълумоти тўғрисидаги ҳужжат асос бўлади.   
  4. Солиқни камайтириш фақат таълим муассасаси битиргандан сўнг дастлаб ишга кирганларга нисбатан қўлланади. Магистратурада ўқиб ишлаётган ёшларга нисбатан имтиёзлар бакалавр дипломи асосида қўлланиши мумкин.
  5. Ўрта-махсус касб-ҳунар коллежини тугатган ва биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга маълумоти тўғрисидаги ҳужжат асосида Фармонда келтирилган тартибда имтиёзни қўллаш мумкин.
  6. Йўқ, имтиёз фақат биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга нисбатан тадбиқ этилади.
  7. Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчилар ЖШДС тўловчиси ҳисобланмайдилар, шунинг учун ушбу имтиёз уларга нисбатан тадбиқ этилмайди (СКнинг 169-моддаси). 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика