Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Бино қурилиши бўйича 0810 ҳисобга фақат бино қурилиши тугалланишигача ҳисобланган кредит фоизлари қўшиладими? 2.Кадастр хужжатларига асосан бинонинг тавсиявий баҳоси этиб, 645.2 млн.сўм белгиланган. Кадастрдаги суммани 0120 ҳисобга олса бўладими? Агар олиш мумкин бўлса 0810 ҳисобда тўпланган 430 млн.сўмга қўшимча 215.2 млн сўмни кандай проводка орқали қўшиш мумкин? Агар мумкин бўлмаса, 430 млн.сўмлик сумма 0120 ҳисобда ўзи қоладими?
Хусусий корхона янги бино қурилишини якунлади. 0810 ҳисобда жамланган 430 млн.сўм сумма 0120 га олиб ўтилди. Янги бино қурилиши хўжалик ҳисобида олиб борилган. Бунда 0810 да қурилиш материиллари, бино қурилишига хизмат кўрсатган ташкилотлар хизматлари, кредит фоизи суммалари, янги бинога ўрнатиладиган жиҳозлар қиймати ва хк. жамланган. Бино қурилиши учун 2017 йил бошида кредит олинган. Бино 2017 йил 28 ноябрь куни Давлат стандартига мувофиқ хокимлик рўйхатдан ўтказилган ва кадастр хужжатлари расимйлаштирилган.


Ответы экспертов
Ответов: 1115
07.02.2018

1. Ҳа, қурилиш учун олинган кредитлар бўйича фақат қурилиш даврида ҳисобланган фоизлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши мумкин (5-сон БҲМСнинг 12-банди).
2. Йўқ, кадастр ҳужжатларида белгиланган бинонинг тавсиявий баҳоси асосий воситанинг бошланғич қийматини акс эттириш учун асос бўлмайди. Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб мазкур асосий воситаларни тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади (5-сон БҲМСнинг 12-банди). Шунга кўра, асосий воситалар объектларини қуриш натижасида уларни бошланғич қиймати бўйича фойдаланишга берилганда 0810 "Тугалланмаган қурилиш" счёти дебетида йиғилган сумма тегишли равишда 0110-0190 счетлар дебетига ўтказилади (21-сон БҲМСга 1-илованинг 68-банди, 75-банди, рўйхатнинг 22-сатри).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика