Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бухгалтерия ҳисоби 0810 счетдаги капитал қўйилмалар қандай ҳисобдан чиқарилади ва қанақа ҳужжатлар асосида?
0810 хисобдаги Капитал қўйилмалар хисоби тўғрисида


Ответы экспертов
Ответов: 952
07.02.2018

0810 "Тугалланмаган қурилиш" счётида (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишдан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-китобларида ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар ҳисобга олинади (21-сон БҲМСга 1-илованинг 68-банди).

Асосий воситалар объектларини қуриш натижасида уларни бошланғич қиймати бўйича фойдаланишга берилганда 0810 "Тугалланмаган қурилиш" счёти дебетида йиғилган сумма тегишли равишда 0110-0190 счетлар дебетига ўтказилади (21-сон БҲМСга 1-илованинг 75-банди, рўйхатнинг 22-сатри).

Асосий воситалар объектларини бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш корхона раҳбари томонидан тасдиқланадиган, ҳар бир алоҳида инвентарь объектига тузиладиган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1-сон шакл)га ва бошқа ҳужжатлар, масалан, улар давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга асосан (кўчмас мулк, транспорт воситалари объектлари бўйича) амалга оширилади.

Ўрнатилиши лозим бўлган асбоб-ускунани ҳисобга қабул қилиш АВ-14-сон шакл далолатнома  билан, уни монтажга бериш эса АВ-15-сон шакл далолатнома  билан расмийлаштирилади.

Корхона раҳбари томонидан тасдиқланган, кўрсатиб ўтилган далолатноманинг бир нусхаси техник ҳужжатлар билан бирга бухгалтерия хизматига берилади, у ушбу ҳужжатларга асосан тегишли инвентарь варақаси (АВ-6-сон шакл)ни очади.

Ушбу ҳужжат шакллари ва уларни тўлдиришга оид мисоллар “Амалий бухгалтерия” Норма дастурида келтирилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика