Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Хорижий (Б) фирма янги ташкил этилган (С) қўшма корхонанинг устав фондидаги ўз улушини (А) фирмасига муқаддам экспорт қилган лекин тўловини олмаган ускуна ҳисобига шакллантириши мумкинми? 2. Янги ташкил этилган (С) қўшма корхонанинг устав фондидаги (Б) фирмани улушини тўлиқ шакллантириш учун(А) фирмаси ускунани (С) қўшма корхонасига қайси қийматда ва қандай тартибда топшириши керак? Бунда импорт контракт шартларига ўзгартиришлар киритиш керакми?Ускуна далолатнома ёки счет-фактура орқали топшириладими?
2016 йил март ойида Ўзбекистон резиденти (А) фирмаси хорижий (Б) фирмасидан импорт контракти асосида умумий қиймати 500 000 АҚШ долларлик бир комплект и/ч ускунасини сотиб олган. Олинган ускуна учун (Б) фирмасига тўловлар хозирги кунгача амалга оширилмаган ва (А) фирмасида кредиторлик карзи мавжуд. Ускунанинг сотиб олиш қиймати миллий валютада 1 606,0 млн сўмни ташкил қилган. 2016 йилнинг апрел ойида ускуна фойдаланишга топширилган бўлиб, 2017 йил якунида унинг қолдик қиймати 1 204,5 млн сўмни ташкил этади. 2017 йилда ушбу (А) ва (Б) фирмалари биргаликда Ўзбекистонда янги (С) қўшма корхонасини таъсис этишган. Унинг устав капитали 610 000 доллар қилиб белгиланган, бунда (А)фирманинг улуши 310 000 доллар, (Б) фирманинг улуши 300 000 долларни ташкил этади. Хорижий (Б) фирма янги ташкил этилган(С) қўшма корхонанинг устав фондидаги ўз улушини 2016 йилда (А) фирмасига юборган лекин тўлови олинмаган умумий қиймати 500 000 АҚШ долларлик и/ч ускуна билан шакллантирмоқчи. Хозирги вактда ускунанинг қолдик қиймати амалдаги валюта курси бўйича қайта ҳисоблаганда 147 574 долларни, кредиторлик қарз эса 500 000 АҚШ доллар ёки 4 081,0 млн сўмни ташкил килмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 275
12.02.2018

1.Хорижий (Б) фирмаси Ўзбекистонда ташкил этилган (С) қўшма корхонадаги ўз улушини (А) фирмаси унга тўлаши керак бўлган кредитор қарздорлиги эвазига шакллантириши мумкин.

Бунинг учун Б ва А фирмалари ўртасида тузилган импорт контрактига қўшимча келишув тузилиб, унда пул қайтариш мажбурияти эвазига ушбу контракт асосида келиб тушган и/ч ускунасини қайтариб берилиши назарда тутилади (ФКнинг 342-м.).

Қўшимча келишувда қайтариладиган и/ч ускунаси Ўзбекистон ҳудудида қолишиҳақида ҳамда мулк Б фирмасининг қайси ишончли вакилига топширилиши акс эттириши керак.

А фирма и/ч ускунасини кўшимча келишув асосида қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан Б фирманинг ишончли вакилига топширади. Б фирманинг ишончли вакили эса ушбу мулкни С фирмасига ўз улушини шакллантириш эвазига топширади.

Шунингдек, тарафлар ўз ўрталаридаги мавжуд бўлган дастлабки мажбуриятларни ФКнинг 347-моддасида белгиланган тартибда бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириши (мажбуриятни янгилаши) ҳам мумкин.

Импорт контрактга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар белгиланган тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши лозим (30.09.2003й. 416-сонли ВМҚга 1-илова).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 1049
12.02.2018

2. Б фирмаси С фирмаси устав фондидаги улушини мулк билан шакллантираётганлиги сабабли ушбу и/ч ускунасининг қиймати С фирмаси таъсисчилари умумий йиғилишининг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланиши лозим ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддаси).

Ушбу тасдиқланган нархда ускуна С фирмаси устав фондига киритилади.

Бунда и/ч ускунаси Б фирмага қайтарилганда ёки Б фирманинг улуши сифатида С фирмасигатопширилганда ушбу ускунани А фирманинг балансидан чиқиб кетиши асосий воситаларни раелизация қилиш деб тан олинади. Шунинг учун и/ч ускунасини чиқиб кетишида ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши лозим.

И/ч ускунасига ўрнатилган қийматдан келиб чиқиб, А фирмада асосий воситаларни чиқиб кетишидан даромад юзага келиши мумкин. Ушбу даромадлар СКнинг 133-моддасига мувофиқ аниқланади ва СКнинг 353 ва 355-моддаларига асосан ЯСТга тортилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика