Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2017 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот солиқ органига топширилгандан сўнг 2017 йил июнь ойида ишга қабул қилинган ходим аввалги иш жойидан унга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани 2018 йил февраль ойида тақдим этди. Ушбу ҳолатда ходимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?
Ходим 2017 йил июнь ойида ишга қабул қилинди. Ходим янги иш жойига илгари ишлаган иш жойидан унга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмаганлиги сабабли жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг юқори ставкада ушлаб қолинган.


Ответы экспертов
Ответов: 23
09.02.2018

Солиқ кодексининг 186-моддасига кўра, йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Илгариги иш (хизмат, ўқиш) жойидан маълумотнома тақдим этилмаган ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилмаган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Маълумотнома ёки идентификация рақами кейинчалик тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш календарь йил бошидан буён илгариги ва янги иш (хизмат, ўқиш) жойларидан олинган жами даромаддан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

2017 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари ЎзР Президентининг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 9-иловасида белгиланган.

Шуни эслатиб ўтамизки, Солиқ кодексининг 38-моддасига асосан солиқ органи солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида солиқларни ҳисоблаши ёки ҳисобланган суммани қайта кўриб чиқиши мумкин. Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Солиқ кодексининг 13-моддасига асосан солиқ тўловчилар - зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларидир.

Демак, сизнинг ҳолатингизда 2017 йилга тааллуқли бўлганлиги боис солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати тугамаган ва 2017 йил учун ЖШДС қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика