Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Кредит расмийлаштириш билан боғлиқ сарфлар (мулк суғуртаси, нотариал харакатлар учун тўловлар, баҳолаш хизмати учун тўлов, кредит учун комиссион тўлов кабилар) корхона харажатига чиқариладими ёки уларни импорт қилинаётган ускуна харид қилиш қийматига қўшиш мумкинми? 2. Блок счётга чиқарилган 94 860,0 минг сўм маблағ билан харид қилинган валюта маблағини сўмдаги эквиваленти 93 893,337 минг сўм ўртасидаги 966,663 минг сўм маблағни биржа хизмати учун ушлаб қолинса ушбу сумма ҳам корхона харажатига чиқариладими? 3. Биржа савдоси ўтказилган кундаги қатъий 8 181 сўмлик биржа курси бўйича 11 477 АҚШ долларлик суммани сўмдаги эквиваленти 93 893,337 минг сўмни, 26 январдаги 8 163,93 сўмлик марказий банк курси бўйича 11 477 АҚШ долларлик суммани сўмдаги эквиваленти 93 697,424 минг сўмни ташкил этиб, курс фарқи 195,913 минг сўмдан иборат бўлди. Ушбу 3 та операция бўйича мос равишда берилган Дт 5211 - Кт 5530, Дт 5210 – Кт 5211 ва Дт 9620 – Кт 5211 бухгалтерия проводкалари тўғри берилганми?
Хусусий корхона томонидан 2018 йил 19 январь куни банк муассасасидан чет элдан тиббий ускуна харид қилиш мақсадида 85,0 млн сўмлик узоқ муддатли банк кредити олинди. Кредит расмийлаштиришда гаровга қўйилаётган мол-мулкларни баҳолаш учун баҳолаш хизматига 344,48 минг сўм, мол-мулкни суғурталаш учун 850,0 минг сўм, мол-мулкларга таъқиқ қўйиш хужжатларини нотариал расмийлаштириш учун жами 280,688 минг сўм маблағ ҳисоб рақами орқали тўланди. Расмийлаштирилган кредит учун 1 275,0 минг сўм комиссион фоиз ушланди. Банк томонидан корхона учун очилган махсус блок счётга (22613...200) валюта харид қилиш мақсадида 24 январь куни кредит ҳисоб рақамидан (15501....999) блок счётга жами 94 860,0 минг сўм маблағ чиқарилди. Корхонанинг 22614840.....001 сонли транзит валюта ҳисоб рақамига блок счётга чиқарилган маблағ ҳисобидан ЎзРВБ даги биржа савдолари бўйича 26 январь куни 1 АҚШ доллари учун қатъий белгиланган 8 181 сўм курсга нисбатан 11 477 АҚШ доллари эквивалентида (93 893,337 минг сўм) маблағ келиб тушди. Корхонанинг 22614840.....001 сонли транзит валюта ҳисоб рақамидан 29 январь куни 11 477 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ импорт шартномасига асосан тиббий ускуна хариди учун чет эллик мол етказиб берувчига вакиллик ҳисобварағи-Ностро (10501840..... 019) орқали ўтказилди.


Ответы экспертов
Ответов: 849
09.02.2018

1, 2. Ускунани балансга қабул қилинадиган қийматини шакллантириш учун 5-сон БҲМСга асосланишингиз зарур.

Унга кўра, асосий воситаларнинг бошланғич қийматига фақат уларни сотиб олиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар киритилиши мумкин.

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, сотиб олинган асосий воситалар ҳақини тўлаш билан боғлиқ банк хизматлари, аккредитив очиш, хорижий валютани ўтказганлиги ва конвертация қилганлиги учун банкка воситачилик ҳақи, шунингдек шартномани тайёрлаш ва рўйхатга олиш харажатлари асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди. Ушбу харажатлар улар юзага келган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади.

Сизнинг ҳолатда кредит расмийлаштириш билан боғлиқ сарфлар (гаровга қўйилган мулкнинг суғуртаси, нотариал харакатлар учун тўловлар, баҳолаш хизмати учун тўлов, кредит учун комиссион тўлов кабилар) корхона харажатига олиниши лозим. Улар импорт қилинган ускунанинг харид қилиш қийматига қўшилмайди.

3. Ҳа, проводкалар тўғри берилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика