Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Нархлар чет эл валютасида белгиланганлигидан ҳосил бўлган курс фарқи суммасини (Б) корхонага қандай ҳужжатларга асосан тўғри ўтказиш мумкин ҳамда бу ҳолатни бухгалтерия ҳисоби бўйича қандай расмийлаштирсак тўғри бўлади?
Корхонамиз (А) корхонадан маҳсулот қадоқловчи ўров материалларини сотиб олган ҳамда ушбу ўров материалларини (Б) корхонага ҚҚС солиғини қўллаган ҳолда сотган. (Б) корхонага сотилган ўров материаллари учун маблағлар ўз вақтида корхонамизга келиб тушмаганлиги сабабли (А) корхона олдидаги қарздорлик вужудга келган. (А) корхонаси маҳаллий қўшма корхона бўлиб, у билан бизнинг корхонамиз ўртасидаги шартнома 2015 йилда тузилган. Унда ўров материалларига нархлар АҚШ долларида, тўлов эса Марказий банк белгилаган курс бўйича амалга оширилиши белгиланган. Ёпилмаган карздорлик 2017 йил май ойида юзага келган. Доллар курси фарқи ошиши ҳисобига яна тўланиши керак бўлган қўшимча устама ҳисобланган.


Ответы экспертов
Ответов: 950
14.02.2018

Ўзбекистон Республикаси худудида товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланиши лозим (Президентнинг 02.09.2017й. ПФ-5177-сонли Фармони). Ушбу қонунчилик талабига мувофиқ 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб аввал тузилган нархлари чет эл валютасида белгиланган шартномалар бўйича томонлар ўз мажбуриятларини илгариги шартлар асосида бажара олмайди.

Шунинг учун томонлар келишувига асосан амалдаги шартномалар шартларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши, яъни қўшимча келишув тузилиши ва республика ичида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари миллий валютада белгиланиши лозим.

Бунда томонлар келишуви бўйича шартномада чет эл валютасида белгиланган нархлар Марказий банк томонидан 1 сентябр ҳолатига ўрнатилган валюта курси бўйича (1$=4210,35сўм) ёки жорий валюта курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши мумкин. Тегишинча, шартнома бўйча мавжуд бўлган қарздорлиқлар ҳам шундай тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика