Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жамиятда иш хаки оширилгандан сунг нафакадаги ишчининг хам иш хаки узгартирилган сумманинг 60% га узгарадими йоки узгармайдими?
Жамиятимизда ишлаган ва иш давомида жарохат олиб 2- гурух ногиронлиги билан нафакага чикган ишчига хозирги кунда нафакаси ва иш хакининг 60% микдори берилмокда. Жамиятда иш хаки оширилди.


Ответы экспертов
Ответов: 254
19.02.2018

Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ етказилган зарар Меҳнат кодексининг XII бобига асосан иш берувчи томонидан тўлаб берилади. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш  ВМнинг 11.02.2005 йилдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Қоида билан тартибга солинади. Мазкур қоиданинг 8-бандига мувофиқ, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори оширилганда соғлиқнинг шикастланиши билан боғлиқ зарар суммаси энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг оширилган суммасига мутаносиб равишда кўпайтирилади. Бу ерда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи (ЭКИҲ) назарда тутилган. Яъни, Ўзбекистон Республикасида белгиланган ЭКИҲ ошган тақдирда, корхона ходимга тўланадиган зарар суммасини мутаносиб равишда ошириши лозим. Ўзбекистонда белгиланган ЭКИҲ миқдорининг ошишига боғлиқ бўлмаган ҳолда корхоналарда иш ҳақининг ошириши ҳолатлари қонун ҳужжатларида белгиланмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика