Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Таъсисчи жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини бино-иншоот, дастгоҳ ва инвентарь билан олса, ҚҚС ва ягона солиқ тўлови тўланиши лозимми? Агар тўлаши лозим бўлса, солиқ солиш объекти нима ҳисобланади?
"Алфа" МЧЖ кичик корхона булиб, ихтиёрий ККС туловчи хисобланади. Жамият таъсисчиси (жисмоний шахс) ўзининг устав фондидаги улуши ҳисобидан жамиятнинг бино-иншоот, дастгоҳ ва инвентарлари бир қисмини олди ва унинг устав фондидаги улуши камайтирилиб, таъсис хужжатлари қайта давлат рўйхатидан ўтказилди. СК 199 моддасида: "Юридик шахснинг иштирокчиси (муассиси) муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиққанда (чиқиб кетганда), шу жумладан тугатилганлик (банкротлик) ёки қайта ташкил этилганлик муносабати билан чиққанда (чиқиб кетганда) унга дастлабки ҳисса доирасида мол-мулкни бериш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмайди" деб курсатилган. Бундан ташкари СК 355 моддасида: "Муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқарилаётганда), шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав фондига (устав капиталига) ҳиссалар доирасида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар) Ягона солик тулови солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди" деб курсатилган. (Изох: асосий воситалар колдик кийматидан баландрок кийматда таъсисчига берилган).


Ответы экспертов
Ответов: 1211
21.02.2018

ҚҚС тўловчилари учун МЧЖ иштирокчиси иштирокчилар таркибидан чиққанда унга дастлабки ҳисса доирасида мол-мулкни бериш операцияси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ҳисобланмайди. Тегишинча ушбу суммадан ҚҚС тўланмайди (СКнинг 199-моддаси).

Маълумки, МЧЖ таъсисчи муассислар таркибидан чиқиб кетаётганда унга улушнинг ҳақиқий қиймати берилиши керак. Агар таъсисчининг олиб чиқаётган улушининг ҳақиқий қиймати у киритган дастлабки ҳиссадан ошса, ошган қисми доирасида берилаётган мулк қиймати тегишли тартибда ҚҚС тортилиши керак.

Шунингдек дастлабки ҳиссадан ошган қисми девиденд сифатида қаралади (СКнинг 22-моддаси) ва унинг суммасидан тўлов манбаида 10% ставкада фойда (дивиденд) солиғи ушлаб қолиниши керак (СКнинг 156-моддаси).

МЧЖ таркибидан чиқиб кетаётган таъсисчига унинг улуши мол-мулк билан берилганда, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромад аниқланади (СКнинг 133-моддаси). Ушбу даромад МЧЖнинг бошқа даромадлар таркибига қўшилган ҳолда (СКнинг 132, 355-моддалари) асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкалари бўйича солиққа тортилади (СКнинг 353-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика