Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Она ўзининг эмас, вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун отадан алимент ундириш мақсадида фуқаролик судига мурожаат қилсаю, судя бу аризани рад этишга ҳақлими? Қарздорнинг фуқаролик паспорти нусхаси шунчалик муҳимми?
Вояга етмаган фарзанди бўлган она алоҳида яшаётган турмуш ўртоғидан алимент ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан фуқаролик судига мурожаат қилди. Лекин, фуқаролик суди судяси даъвогар, яъни она қарздорнинг фуқаролик паспорти нусхасини тақдим этмаган деган важ билан ФПКнинг 152,237-238-моддаларини қўллаб, аризани қабул қилишдан рад қилиш ҳақида ажрим чиқарди.


Ответы экспертов
Ответов: 247
22.02.2018

Даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг фамилияси, исми, шарифини ва яшаётган манзилини кўрсатиши керак. Агар жавобгарнинг яшаш манзили номаълум бўлса, даъво унинг мол-мулки турган жойда ёки унинг сўнгги яшаган жойида қўзғатилиши мумкин.

Суд қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади, агар:

1) ариза судда кўришга тегишли бўлмаса;

2) суднинг айнан тарафлар ўртасида, айнан бир нарса тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;

3) суд айнан бир тарафлар ўртасида, айнан бир нарса тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан иш юритаётган бўлса;

4) тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш ҳақида ҳакамлик битими тузилган бўлса;

5) иш шу суднинг судловига тааллуқли бўлмаса;

6) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;

7) манфаатдор шахс номидан аризани иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс берган бўлса (ФПКнинг 152-м.).

Юқорида кўрсатилган ҳолатлардан бири мавжуд бўлмаганда суд даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас (ФПКнинг 241-м.). Суднинг даъво аризасини рад қилиш ҳақидаги ажрими устидан юқори судга шикоят беришингиз мумкин (ФПКнинг 346-м.)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика