Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖ 2016 йил 31 март кунидан янги инвесторга сотилган хўжалик юритувчи субъект Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябр кунги Р-4010-Фармойишига асосан, 3 йил муддатдан ортиқ бўлмаган вақт учун ягона солиқ тўловидан имтиёз олишга ҳақлими?
Маъсулияти чекланган жамият 2003 йилда ташкил этилган. Асосий фаолият тури (ИФУТ) -мехмонхоналар ва шунга ўхшаш яшаш бинолари. Жамият ўз фаолиятини юритиш даврида банкротга учраган ва жамият банк муассасасига берилган кредит эвазига ўтиб кетган. Банк муассасасига ўтган даврда умумбелгиланган солиқ тўловларини тўлаб борган. (Имтиёзларни инобатга олган ҳолда.) Жамият 2016 йил 31 март куни янги инвесторга (чет эл корхонасининг Ўзбекистон Республикасидаги шуъба корхонасига) биржа савдолари орқали сотилган. Жамият 2016 йил фойда солиғидан имтиёз олган. Мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлаб борилган. 2017 йилда соддалаштирилган ягона солиқ тўловчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. 2017 йил учун жамият томонидан жами 573,00 млн ягона солиқ ҳисобланган ва давлат бюджетига тўланган.


Ответы экспертов
Ответов: 158
21.02.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги №Р-4010 Фармойишига биноан, тижорат банкига ўтиб кетган банкрот-корхонанинг (шу жумладан банк кредити эвазига ўтганларининг) мулки базасида яратилган корхона, ушбу корхона давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан то стратегик инвесторга сотилган пайтга қадар (лекин уч йилдан кўп бўлмаган муддатга) фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади (№Р-4010 Фармоннинг 2-банди).

Мазкур саволда айтилишича, корхона банк томонидан инвесторга 2016 йил 31 мартда сотилган. Демак, юқорида кўрсатилган солиқларни тўлашдан озод қилинган муддат 2016 йил 31 матрда тугаган ва шу пайтдан эътиборан корхона №Р-4010 Фармойишида белгиланган имтиёзни қўллашга ҳақли эмас.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика