Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона бошка улгуржи корхона билан тузилган комиссия шартномаси асосида 3 фоиз воситачилик ҳақи тўласа бўладими? Дори воситаларини қайси тартибда ва қанча миқдорда устама кўйиб сотиш мумкин? Бунда икки томонга қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Корхонамиз дори воситаларини четдан импорт килиб, Ўзбекистон худудида улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади. Корхона бошка вилоятдаги улгуржи корхона билан тузилган комиссия шартномаси асосида 3 фоиз воситачилик ҳақини тўлаган ҳолда дори воситаларини сотмоқчи. са буладими ва у кайси тартибда канча микдорда устама куйиб сотиши мумкин хамда икки томонга кандай солик окибатлари зага келиши тугрисида тулик а тезрок жавоб берсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 158
23.02.2018

Ўзбекситон Республикаси Президентининг 31.10.2016 й.даги №ПҚ-2647 Қарори (кейинги ўринларда “Қарор) 1-бандига мувофиқ:

четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Мазкур Қарорнинг 1-иловасидаги рўйхатга киритилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари қатъий белгиланган нархларда сотилади. Қатъий нархларни белгилаш ҳамда уларни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотадиган ташкилотларга етказишни ташкил этиш вазифаси мазкур Қарорга мувофиқ тузилган Республика комиссияси зиммасига юклатилган.

Масалан, дори-дармонни чет элдан олиб кириш нархи 1000 сўмга тенг бўлса ва ушбу дори-дармон Қарорнинг 1-иловасидаги рўйхатга кирмаган бўлса, воситачи томонидан уни чакана савдо корхонасига сотиш нархи 1150 сўмдан (1000 + 1000 х 15%)  ошиб кетмаслиги лозим.

Қарорнинг 4-иловасида дори маҳсулотларининг сотиб олиш қиймати ва сотиш қийматини аниқлаш тартиби белгиланган.

Товарларни воситачилик (комиссия) шартномаси орқали сотиш тўғрисидаги маълумотларни Фуқаролик кодесининг 48-бобида ўқишингиз мумкин.

Востачилик ҳақи воситачилик шартномасида томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланади. ФКнинг 836-моддасига мувофиқ, воситачи сотадиган мол-мулкнинг баҳоси, агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, комитент билан келишган ҳолда белгиланади. Аммо мазкур ҳолда, яъни дори маҳсулотларини сотишда савдо устамасини қўйишга нисбатан юқорида кўрсатилган чекловлар мавжуд.

Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ, воситачилик ва топшириқ шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар учун – кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси (комиссион ҳақ суммаси) солиқ солиш объекти ҳисобланади. ЎзР Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори 9-1 иловасига асосан воситачилик хизматлари кўрсатишга доир шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар (комиссионер) солиқ солинадиган базага нисбатан 33% миқдорида ЯСТ тўлайдилар. Воситачилик хизматини кўрсатишдан ташқари яна бошқа фаолият тури билан шуғулланувчи корхоналар алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари лозим.

Сотувчи (комитент) учун айни вазиятда солиқ солиш тартиби ўзгармайди. Воситачи орқали сотилган маҳсулот учун тушум унинг солиқ солинадиган базасига киради ва ўрнатилган ставка бўйича солиққа тортилади.

Маълумот учун шуни айтиб ўтиш жоизки, ВМнинг 2003 йил 13 февралидаги 75-сон қарорига 1-илова “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 145-бандига мувофиқ: “Қайтарилмайдиган ёки бошқа ўлчам, шакл, габарит, модель, ранг ёки комплектациядаги ана шундай товарга алмаштирилмайдиган товарлар; профилактикага ва касалликларни уй шароитида даволашга мўлжалланган товарлар; шахсий гигиена буюмлари, пардоз-андоз товарлари, тикув ва трикотаж ич кийимлари, пайпоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда ишлатилган полимер материаллардан ясалган, шу жумладан бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар ва материаллар, фойдаланилган буюмлар ва материаллар, маиший кимё товарлари, дори воситалари воситачилик савдосига қабул қилинмайди”.

Қўшимча маълумот олиш учун Норма маслахатчи газетасининг 2017 йил 17 январда чиққан 4-сонидаги материаллар билан танишиб чиқишингизни тавсия этамиз:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text129415_dori-darmon_narhini_oshirish_biznes_uchun_havfli?paper=nm

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика