Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.ПҚ-2687 сонли қарорига асосан имтиёзга эга бўлган ташкилот ишлаб чиқараётган ва ўз эҳтиёжидан ортган, сотаётган қўшимча материаллардан тушумга нисбатан ҳам ушбу имтиёзни қўллаш мумкинми? 2. Ушбу қарорни қўллаш орқали ҳосил бўлган солиқ ва божхона имтиёзлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Бизнинг ташкилот трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаради ва сотади. Бизнинг ташкилотда қўшимча равишда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларига ишлатиладиган резина (брюк, шортикларнинг бел қисмига ишлатиладиган), этикетка, биркалар (картон, қоғоз ва материаллардан ишлаб чиқарилади) ишлаб чиқарилади ҳамда ташкилотимиз ўз эҳтиёжидан ортган қисмини сотади.


Ответы экспертов
Ответов: 1211
27.02.2018

1.Ҳа, мумкин.
ПҚ-2687-сонли қарорга асосан берилган имтиёзлар қарорнинг 7-иловасига мувофиқ, тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, яъни умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналарга берилган. Ушбу имтиёзларни қўллаш Низом (АВ 16.05.2017й. 2885-сон) билан тартибга солинади. Низомнинг 1-иловасида имтиёзларни қўллаши мумкин бўлган махсулотлар жумласига, яъни "Тикув-трикотаж саноати учун фурнитура ва акксессуарлар" бўлимига ёрлиқлар, этикеткалар, резиналар ҳам киритилган.

Агар корхонангиз Низом талабларига жавоб берса унда имтиёзни барча фаолият турлари бўйича тушган тушумга, шу жумладан қўшимча материалларни сотишдан тушумга нисбатан ҳам қўллаши мумкин.

2.Имтиёзлар Низомда (АВ 02.04.2005 й. 1463-сон) белгиланган тартибга мувофиқ акс эттирилади. Берилган имтиёз мақсадсиз бўлгани учун баланс счетларида акс эттирилмайди.  

Низомнинг 11-бандига мувофиқ уларнинг ҳисобини олиб бориш мақсадида "Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари" алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақлари очилади. Имтиёз натижасида бўшаган суммалар унинг дебетида йиғилиб, имтиёз муддати тугагач кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика