Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона (МЧЖ) бошка бир корхонадан кайтариб бериш шарти билан фоизсиз товар кредит олса, кандай проводкалар акс эттирилади? Бу холат солик окибатларига олиб келадими?
Корхона (МЧЖ) бошка бир корхонадан кайтариб бериш шарти билан фоизсиз товар кредит олди. (пряжа 3874,70 кг)


Ответы экспертов
Ответов: 331
23.02.2018

Саволда товар (пряжа) нима мақсадда ва қандай муддатга олинганлиги, ҚҚС тўловчиси ёки тўловчиси эмаслиги айтилмаган. Агар товар (пряжа) хом ашё сифатида ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун қисқа муддатга олинган бўлса ва корхона ҚҚС тўловчиси бўлмаса, қуйидаги проводкалар қилинади.

Хом ашё келиб тушганида омборга кирим қилинади ва қарз суммаси акс эттирилади:

Дт 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар”

Кт 6820 “Қисқа муддатли қарзлар”

Қарз (яъни олинган хом ашё) қайтарилганида хом ашёнинг чиқиб кетиши ва қарзни ёпилиши акс эттирилади:

Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Кт 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар”

Дт 6820 “Қисқа муддатли қарзлар”

Кт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Ундан ташқари, қарзга олинган товарнинг қиймати билан қайтариб бериш учун олинган товарнинг қиймати орасида фарқ бўлиши мумкин. Яъни, қайтариб бериш учун сотиб олинган товарнинг нархи қарзга олинган товарнинг нархидан арзон ёки қиммат бўлиши мумкин. Шунга қараб яна қўшимча проводкалар акс эттирилади.

Агар қайтариб берилган товар қиймати кўп бўлса (яъни қимматроққа олинган бўлса) корхона зарар кўради:

Дт 9430 “Бошқа операцион харажатлар”

Кт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Агар қайтариб берилган товар қиймати пастроқ бўлса (яъни арзонроққа олинган бўлса) корхона фойда кўради:

Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Кт 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда”

Агар уларнинг қиймати тенг бўлса, зарар ҳам фойда ҳам бўлмайди.

Товар нима мақсадда ва қандай муддатга олинганига қараб тегишинча 2900 “Товарларни ҳисобга олувчи счётлар” ва 7820 “Узоқ муддатли қарзлар” счётлари ҳам қўлланилиши мумкин.

Солиқ солиш оқибатларига келсак, қарзга олинган ва қайтарилган товарлар қийматининг орасида фарқ бўлиши сабабли фойда кўрилган тақдирда, 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётида акс эттирилган сумма солиқ солинадиган базага киритилади.

Ундан ташқари, Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ, қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Шу аниқланган даромад суммаси қарз олувчининг текинга олинган мулкий ҳуқуқ тарзидаги даромади ҳисобланади ва ундан бюджетга солиқ тўлаш лозим (СКнинг 132, 135, 355-моддаларига қаранг). Бу даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди, яъни ҳеч қандай проводка берилмайди, лекин фойда солиғи ёки ЯСТ ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базага киритилади.

Қўшимча маълумот учун қуйида келтирилган йўналишлар (ссылка) бўйича кириб кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/9421

https://vopros.norma.uz/question/7977

https://vopros.norma.uz/question/5302

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика