Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ҳосила лавозимлар ва касблар деганда, ҳар қандай ташкилот ўзи ҳоҳлаган лавозимлар номларини ишлатиши мумкинми?
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг ( 4.10.2017й. 795-сон ВМҚ) 16-бандида хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчиларнинг касблари бўйича ХАЛИКК-2017 да кўрсатилмаган ҳосила лавозимлар ва касблар белгиланиши мумкин. Масалан меҳнат дафтарчасида шундай ёзув қайд этилган: меҳнат, атроф- муҳит муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги бўйича координатор.


Ответы экспертов
Ответов: 519
26.02.2018

Ўзингизга маълумки, хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори (кейинги ўринларда ХАЛИКК-2017 деб аталади) хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака разрядлари диапазонини ва хизматчиларнинг лавозимлари тоифаларини белгилаш, шунингдек таълимнинг йўналиши ва даражасига қўйиладиган талабларни аниқлаш учун мўлжалланган (4.10.2017й. 795-сонли ВМҚга илова, кейинги ўринларда – Низом).

Ушбу ХАЛИКК-2017:

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан - ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланади;

ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан -  Президент ва ВМ қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда- давлат ташкилотлари), хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса - тавсия хусусиятига эга,

таълим йўналиши юзасидан - барча ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга (Низомнинг 4-банди).

Шу билан биргаликда, хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчиларнинг касблари бўйича ХАЛИКК-2017 да кўрсатилмаганлар белгиланиши мумкин (Низомнинг 16-банди).

а) ҳосила лавозимлар ва касблар, шу жумладан:

ишчилар касблари бўйича - "катта" ва "ёрдамчи";

хизматчилар лавозимлари бўйича - ўринбосар, ёрдамчи, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, бош, етакчи, катта, кичик, олий маълумотли, ўрта махсус маълумотли, касб-ҳунарга доир маълумотли, сменали, бригадали, вилоят, туман, участка, кон ва ҳоказо.

Лекин шуни эътиборга олишимиз зарурки, хизматчиларнинг айрим лавозимлари бўйича ҳосила лавозимлар бир лавозим доирасида ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.

Ҳосила лавозимни (касбни) белгилашда ходимларнинг лавозим вазифаларини бажаришдаги мустақиллиги даражаси, унинг қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги юзасидан жавобгарлиги, ташаббускорлиги, меҳнатининг самарадорлиги ва сифати, шунингдек амалий фаолияти тажрибаси ҳисобга олинади.

Ҳосила лавозимларга ва касбларга ХАЛИКК-2017 да кўрсатилган лавозимлар ва касблар бўйича фаолият мазмуни хусусиятларини аниқлаштириш йўли билан ҳосил қилинган лавозимлар ва касблар ҳам киритилади. Ушбу ҳолатда унинг асосида ушбу ҳосила лавозим (касб) ҳосил қилинган ХАЛИКК-2017 да кўрсатилган лавозим (касб) классификация объекти ҳисобланади;

б) лавозимнинг малака тоифалари: олий, биринчи, иккинчи, учинчи.

Хизматчиларнинг лавозимлари бўйича малака тоифалари, қоидага кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиладиган аттестация натижалари бўйича белгиланади;

в) класслилиги ва класс даражалари.

Улар бўйича класслилик ва класс даражалари белгиланадиган лавозимлар рўйхати, шунингдек уларни белгилаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

Демак, иш берувчилар, Низомнинг 4-банди талабларидан келиб чиқиб, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланишини эътиборга олиб, ҳосила лавозимлар эса бир лавозим доирасида ташкилот раҳбари томонидан белгиланиши мумкин.

 

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика