Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (АВ руйх.2387) 2-иловаси меҳнат шароити ноқулай ишларни аниқлашда асос сифатида ишлатилса бўладими?


Ответы экспертов
Ответов: 247
27.02.2018

Фуқароларнинг иш ўринларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш ҳамда ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш учун ташкилотда иш ўринлари аттестацияси ўтказилиши керак. Аттестация фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида аттестация бўйича ишларни бажариш учун иш берувчи томонидан жалб этиладиган аттестациядан ўтказувчи ташкилот билан биргаликда иш берувчи томонидан ўтказилади (15.09.2014й. 263-сонли ВМҚга 1-илованинг 4,10-б., кейинги матнда -Низом).

Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВда 29.08.2012й. 2387-сон б.рўйх.ол.) билан белгиланган тиббий кўриклар эса юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади.

Иш берувчи МКнинг 214-моддасида кўрсатилган ходимларни, Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган рўйхатларда назарда тутилган ишлардаги ходимларни дастлабки ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика