Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона 2017 йил якуни бўйича барча фаолият турларидан имтиёз ҳуқуқига эга бўладими?
Ягона солиқ тўловчиси бўлган корхона томонидан 2017 йилнинг 1 чорагида ижарага олинган ишлаб-чикариш биноларида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Шунингдек, қисман улгуржи савдо фаолияти билан ҳам шуғулланган. Чорак якуни бўйича трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми умумий товар айланманинг 60 фоизидан кўп бўлган ва ПҚ-1050, ПҚ-2687 қарорига асосан имтиёзга эга бўлган. 2-3-4 чорак даврида корхона томонидан ишга туширилган кувватлар асосида тиббиёт буюмлари: тиббий пахта, тиббий бинт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Корхона томонидан 2-3-4 чораклари даврида ПҚ-2911 қарорга асосан имтиёз ҳуқуқини берувчи тиббий маҳсулотлари ишлаб чиқариб сотиш ҳажми ҳар чоракда 60 фоиздан кўп бўлган. Шунингдек, қисман улгуржи савдо фаолияти билан ҳам шуғулланган. Йил якуни бўйича тиббий буюмлар ишлаб чиқариб сотиш ҳажми жами товар айланманинг 60 фоизидан кўп бўлган. Бошка фаолият турларини ҳам амалга оширган.


Ответы экспертов
Ответов: 158
26.02.2018

Президентининг 28.01.2009й. ПҚ-1050-сонли, 21.12.2016й. ПҚ-2687-сонли ва 20.04.2017й. ПҚ-2911-сонли қарорларида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланишнинг асосий шартларидан бири шуки, уларда кўрсатилган имтиёзлар қўлланиладиган товарларни сотишдан тушум ҳажми ҳисобот даври якуни бўйича умумий реализация ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этиши лозим (ПҚ-1050, 3-банд 5-хатбоши; ПҚ-2687, 14-банд 5- хатбоши; ПҚ-2911, 2-банд.).

Демак, йил якуни бўйича умумий реализация ҳажмидаги устун бўлган маҳсулотга нисбатан имтиёз қўллаш мумкин.

Сизнинг ҳолатда 2017 йил якуни бўйича тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинган тушум умумий реализация ҳажмининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этади ва корхонангиз ПҚ-2911 билан белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши мумкин. Бунда имтиёзлар корхонанинг барча фаолият турлари бўйича олинган тушумга нисбатан қўлланилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика