Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар солиқларни ҳисоблаб чиқариш жараёнида бюджет ташкилоти ягона солиқ тўловини ҳисоблаши мумкин бўлса, унда қандай солиқ ҳисоботлари топшириши керак бўлади?
ID-10112-сонли саволнинг 3-қисмида "Агар бюджет ташкилоти Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бўлса, улар ҳам ПҚ-3454-сон Қарорнинг 10-бандида белгиланган ҳуқуқдан фойдалана олишадими? Агар мумкин бўлса, унда улар қандай қўшимча солиқ ҳисоботлари топширишлари керак бўлади?" деб масала қўйилганди. Бу ерда солиқ тўлаш жиҳатидан эмас, балки бюджет ташкилотлари солиқлардан имтиёзга эга бўлсада, шунинг ҳисобини юритишлари керак бўлади. Шу ҳолатда улар ҳам фақат ягона солиқ тўловини ҳисобласа бўладими деб сўрамоқча бўлгандим. Яъни Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сонли Қарорининг 10-бандига асосан 2018 йил 1 январдан бошлаб нотижорат ташкилотларга ходимлар сонидан қатъий назар тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлари бўйича микрофирма ва кичик корхоналар учун назарда тутилган тартибда ягона солиқ тўловини тўлашга рухсат берилганлигига асосланган ҳолда.


Ответы экспертов
Ответов: 747
27.02.2018

Ягона солиқ тўлови тизимига ўтган бюджет ташкилоти солиқ тўлашдан озод этилганлигига қарамай ЯСТ ҳисоботларини тақдим этади.

Умумбелгиланган солиқлардан фарқли равишда ЯСТ ҳисоботи  фойдадан солиқ бўйича топшириладиган ягона ҳисоботдир. Унда белгиланган ставка бўйича солиқ суммаси кўрсатилиб, ушбу сумма алоҳида иловада имтиёзли эканлиги акс эттирилади. Натижада тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси нолга тенг бўлади.

Олдинги жавобда айтилганидек, ЯСТ ҳисоботига қўшимча равишда “Солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоб-китоб”ни тақдим этилади (АВ 02.04.2005 й. 1463-сон Низомнинг 14-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика