Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жамият ер солиғи ҳисоботини неча гектарга топширади ва Низом қабул қилунгунга қадар ер солиғи ҳисоботини топширмаса ёки 0 қийматда топшириш мумкинми?
Корхонамизнинг ер майдони 8,5 гектарни ташкил этади. Шундан 2,4 гектар ер майдон ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ижарага 10 йил муддатга ажратилган. 29.12.2017 йилдаги ПП-3454 сонли қарорнинг 7-бандига асосан ер майдони 1 гектардан кўп бўлган ЯСТ 2018 йил 1 январдан ер солиғи тўлаши тўғрисида кўрсатиб ўтилган. Лекин ушбу ўзгариш бўйича Низомга ўзгартиришлар қабул қилинмаганлиги сабабли баъзи турдош корхоналар юридик шахс ер солиғи ҳисоботини 0 қийматда топширишди.


Ответы экспертов
Ответов: 254
26.02.2018

Майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаси бўлган ЯСТ тўловчилари 2018 йилда ер солиғи ҳисоб-китобини Ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланганидан кейин топширадилар. Низомни ишлаб чиқиб тасдиқлаш вазифаси ЎзР Молия вазирлиги (МВ) ва Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) зиммасига юклатилган (29.12.2017 й.даги ПҚ-3454 сонли қарор 7-банди).

Бу масала ҳақида МВнинг КА/04-03-32-04/164 сонли ва ДСҚнинг 13/3-03006 сонли расмий ахбороти солиқ хизматининг қуйидаги сайтида эълон қилинган:

ўзбек тилида: https://soliq.uz/uz/press_center/news/rasmiy-axborot/ 

рус тилида: https://soliq.uz/ru/press_center/news/kogda-platelshchikam-enp-s-ploshchadyu-bolee-1-ga-predstavit-raschet-po-zemelnomu-nalogu/  

“Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2018 йил 13 февралдаги 7-сонида “Ер солиғи: ЯСТ тўловчилар ҳисоб-китобни қачон тақдим этади” номли қисқача мақола чоп этилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика