Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жамият асосий воситаларни қачон қайта баҳолаши керак ва қайси йилдаги йиллик ҳисоботда ушбу қайта баҳолаш қиймати акс этирилади, 2017 йил учун топширилган йиллик ҳисоботдами ёки 2018 йил учун топшириладиган йиллик ҳисоботдами?
Корхонамиз 2017 йил март ойида ташкил этилган. Корхона балансида 27 млрд сўмлик асосий восита мавжуд. Жамият 2017 йил учун йиллик солиқ ҳисоботи балансда 27 млрд сўмлик асосий воситани акс эттирган ҳолда ҳисобот топширди.


Ответы экспертов
Ответов: 158
27.02.2018

Асосий воситаларни (АВ) қайта баҳолаш 5-сон БҲСМ ҳамда "1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ амалга оширилади (АВ да 04.12.2002 йил 1192-сон билан рўйҳатга олинган).

АВлар қийматини қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича (1 февралгача) ўтказилади:

Мазкур ҳолатда 2017 йилнинг ҳисоботида асосий воситалар бошланғич қиймати 27 млрд.сўм миқдорида кўрсатилган бўлса, у тўғри акс эттирилган. Чунки 2017 йида ташкил топган корхона АВлар қийматини 2017 йилда қайта баҳоламайди.

Корхона қайта баҳолашни, айтайлик, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига ўтказадиган бўлса, қайта баҳоланган қиймат 2018 йилнинг йиллик баланс ҳисоботида йил бошига акс эттирилади. Бунда 2017 йил учун молиявий ҳисоботнинг йил охиридаги АВнинг қиймати билан 2018 йил учун молиявий ҳисоботнинг йил бошидаги қиймати ўртасида фарқ мавжуд бўлади. Бу фарқни баланс ҳисоботига илова қилинадиган тушунтириш хатида ёритиб бериш лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика