Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бажараётган ишимизга нисбатан қайси меъёрлар қўлланилади?
Менга кичкина офисимизнинг электр ўлчагич асбоби кўрсаткичини ойда бир марта ҳисобот учун ёзиб бориш вазифаси белгиланган. Лекин хозирги кунда электр ўлчагич кўчадаги столбага, ердан 2 метр баландликда ўрнатилган бўлиб, унинг кўрсаткичини ёзишим учун нарвон орқали чиқиб кўришим керак. Мен электрик эмасман. Колаверса, “Баландликда ишлаганда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари”нинг (АВнинг 24.01.2009 й. 1890-сон рўйх.ол.) муқаддима қисмида мазкур Қоидалар авиация техникасига техник хизмат кўрсатишда, таъмирлашда, шунингдек, фуқаро авиацияси тизимига кирувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртларида баландликдаги қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини белгилаши кўрсатилган. Меҳнат фаолиятимизни олиб бораётган ташкилот юқорида келтирилган ташкилотлар турига мансуб бўлмаган тақдирда, биз бажараётган ишимизга нисбатан кайси меъёрлар қўлланилади?


Ответы экспертов
Ответов: 10
01.03.2018

«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва ВМнинг 12.07.2000й. 267-сон ва 10.07.2010й. 153-сон қарорларига мувофиқ турли тармоқларда ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор қоидалар тасдиқланган.

Таъкидлаш жоизки, турли тармоқ сохаларида меҳнат қилаётган ходимлар меҳнати муҳофазаси юзасидан тасдиқланган қоидаларда ташкилотлар ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозимлиги, лавозим йўриқномаларига мувофиқ, хавфли моддалар билан бажариладиган ишларни, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишларни, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни ҳамда тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ бошқа хавфли ишларни бажаришни назарда тутувчи касблар ўта хавфли касблар рўйхатига, мазкур вазифаларни бир марталик топшириқ асосида бажарилишини назарда тутувчи ишлар ўта хавфли ишлар рўйхатига киритилиши зарурлиги белгилаб қўйилган.

Ўз ўрнида, иш берувчи томонидан меҳнат шароитлари бўйича ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари рўйхатини 15.09.2014 й. 263-сон ВМҚга 1-илова билан ўрнатилган тартибда ўтказиладиган аттестация натижасига кўра шакллантириши шарт.

Меҳнат фаолиятингизни олиб бораётган ташкилот “Баландликда ишлаганда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари”да (АВнинг 24.01.2009 й. 1890-сон рўйх.ол.) назарда тутилган корхоналар турига мансуб бўлмаганда, юқорида таъкидланганидек, тармоқ сохаси бўйича ўрнатилган тартибда тасдиқланган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари меъёрлари қўлланилади.

Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби  ССВ томонидан белгиланади (МКнинг 214-м).

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, нарвонга чиқиб, ердан 2 метр баландликда ўрнатилган электр энегриясини ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичларини ёзиб олиш билан боғлиқ бўлган ишингиз ўрнатилган тартибда ноқулай ёки хавфли ишлар рўйхатига киритилган бўлса (баландликдаги ишлар тоифасига ер, том тўсини ёки ишчи тўшама юзасидан 1,5 метр ва ундан баландликда нарвонлар, нарвончалар, супалар, майдончалар, машиналар ва бошқа ёрдамчи ускуналарнинг устида туриб бажариладиган ишлар киради), демак Сизга нисбатан «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг (АВда 29.08.2012 й. 2387-сон руйх. ол.) тегишли меъёри қўлланилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика