Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Б ташкилот асосий воситани қайси суммада ва қийматда қайтариши лозим? 2. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Янги технологик асбоб-ускуналар 2014 йил 02 августда чет эллик А ташкилотдан Ўзбекистонда жойлашган Б ташкилотга Инвойс бўйича 531000 АҚШ долларига (курс: 2332,24 сум, Бошка харажатлар - божхона куриги, сертифкат, йул харажатлари 38 656 765 сум) импорт қилинган ва шу йилда ишга туширилди. Йил давомида Б ташкилотда асосий воситага амортизация ҳисобланди. Б ташкилот ЯСТ тўловчиси бўлганлиги сабабли 2014, 2015 йиллар давомида ЯСТ ҳисобланадиган база (Солиқ кодекси асосида итиёздан фойдаланилди) асосий восита қийматига камайтирилди. 2018 йилгача ущбу асбоб-ускунларнинг пули тўланмади. Натижада, 2018 йилда 10 февраль санасида А ташкилот чет эллик «Махсулот етказиб берувчи» Б ташкилотдан ушбу асбоб ускуналарни кайтариб беришни талаб килди. Шунингдек А чет эллик ташкилот юкоридаги асбоб ускуналарни Ўзбекистонда жойлашган ва А чет эллик ташкилот таьсисчилигида ташкил этилган С қўшма корхонага А ташкилотнинг улуши сифатида С қўшма корхона устав фондини шакллантириш учун бермоқчилигини айтди. 2018 йилнинг 12 февраль санасида (курс: 8186,95 сум) Б ташкилот А ташкилотга 2014 йилда олинган асосий воситаларни тўлиқ қайтарди ва А ташкилот ушбу асосий воситаларни С қўшма корхонага устав фондидаги улушини шакллантириш учун топширди.


Ответы экспертов
Ответов: 950
05.03.2018

1.Б ташкилот ускунани  қайтариши учун асос бўлиб уни сотиб олиш ҳақидаги импорт шартномасига қўшимча келишув хизмат қилади. Ускуна ушбу келишувда белгиланган нархда қайтариши лозим. Қиймат ускунанинг дастлабки қиймати (513 000 АҚШ доллари) га тенг, ундан юқори ёки паст нархда белгиланиши мумкин.

Дейлик, асосий воситанинг балансга қабул қилинган қиймати 1 277 млн. сўм, қолдиқ қиймати 434 млн. сўм, қайта баҳолаш амалга оширилмаган, корхона ҚҚС тўловчиси эмас.  Томонлар келишувига кўра у сотиб олинган қиймат 513 000 АҚШ долларида (курс 8100 сўм бўлса, 4 155,3млн. сўмга) қайтарилди. Бундай ҳолатда корхона асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда кўради (4 155,3 - 434 = 3 721,3 млн.сўм) ва уни солиққа тортиладиган базага киритиши зарур бўлади.

2.Ушбу операцияда мажбуриятни сўндириш ва асосий воситани чиқариш 21-сон БҲМСга мувофиқ ўтказмалар берилади.

Асосий воситаларни балансдан чиқаришни ҳужжатлаштириш ва уни бухгалтерияда акс эттириш тартиби 5-сон БҲМС ва АВ 28.08.2004й. 1401-сон Низомига асосан амалга оширилади.

Юқоридаги мисолни ўтказмаларда акс эттирсак:

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Сумма

дебет

кредит

Импорт шартномаси бўйича мажбурият сўндирилди

 

6012 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" (импортер кўрсатилади)

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” (импортер кўрсатилади)

4 155,3млн.

Ускунанинг дастлабки қиймати балансдан чиқарилди

9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”

0100"Асосий воситаларни

ҳисобга олувчи счётлар"

1 277 млн.

Ускунанинг йиғилган эскириш суммаси балансдан чиқарилди

0200 “Асосий воситаларни эскириши”

9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”

843 млн.

Келишувга асосан ускунанинг сотилиш қиймати акс эттирилди

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” (импортер кўрсатилади)

9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”

4 155,3млн.

Ускуна чиқиб кетишидан кўрилган фойда

9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши

9310-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда"

3 721,3 млн.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика