Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимнинг хомиладорлик ва туғишдан кейин таътили даври, ҳамда боласи икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил даврига бошка ходим тузилган меҳнат шартномаси муддати қандай кўрсатилади?
Ходимнинг ҳомиладорлик ва туғишдан кейин таътили даврида, ҳамда боласи икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил даврида (масалан, 20.03.2017 йилдан 20.05.2020 йилгача) бошқа ходим билан меҳнат шартнома тузилди. Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатида санаси билан, яъни ходимнинг хомиладорлик ва туғишдан кейин таътили даври, ҳамда боласи икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил даврига 20.03.2017 йилдан 20.05.2020 йилгача деб кўрсатиладими? Ёки ходимнинг хомиладорлик ва туғишдан кейин таътили даври, ҳамда боласи икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил даврига деб кўрсатиладими?


Ответы экспертов
Ответов: 489
15.03.2018

Ходим билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасидан фарқли равишда муддатли меҳнат шартномасида томонлар мажбурий тартибда келишувга эришишлари ва аниқ санани кўрсатишлари ёки ушбу шартнома бўйича иш якунланадиган аниқ вақтни белгилашлари шарт.

Муддатли меҳнат шартномасидаги ишни якунлаш вақти – бу ушбу вақтнинг етиб келиши шартноманинг амал қилиши якунланишини ифодаловчи муайян ҳодиса. У шартнома муддати якунланишининг аниқ санасини белгилаш мумкин бўлмаган ҳолларда кўрсатилади. Масалан, бола туғиш билан боғлиқ таътилда бўлган ходима ишда бўлмаган вақтда меҳнат шартномаси тузишда унинг аниқ ишга қайтадиган санасини белгилаш  мумкин эмас, чунки қонун унга исталаган пайтда бу таътилларни рад этиш, ўз ишига қайтиш ва ишга киришиш ҳуқуқини беради. Буни ҳисобга олиб, унинг ўрнига ишга қабул қилинган ҳодим билан тузилган меҳнат шартномасида “асосий ходим ишга чиқадиган кун  шартнома муддати якунланадиган кун” деб кўрсатиш тўғрироқ бўлади.

Демак, асосий ходимнинг ишга чиқиши бу қайси куни рўй беришидан қатъий назар, шу куни мазкур шартнома амал қилиши тугаши ҳақида далолат берувчи вақтдир (МКнинг 105-м.). 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика