Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона 88.40 счетида тўпланиб қолган суммани қачон, қаерга ва қай тарзда ишлатиши керак? Агар бунга корхонанинг эҳтиёжи бўлмаса нима қилиш керак?
Корхона балансининг 88.40 (Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари) счётида маҳаллийлаштириш дастури имтиёзларидан фойдаланилган солиқ ва божхона тўловлари тўпланиб қолган.


Ответы экспертов
Ответов: 226
01.03.2018

Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби Адлия вазирлигида 2005 йил 2 апрелда 1463-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган.

Имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилган бўлса, улар 8840-"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари" счётида ҳисобга олинади. Мазкур счётда ҳисобга олинган суммаларни ҳисобдан чиқариш юқорида кўрсатилган Низимнинг 9-бандида кўрсатилган (АВда 02.04.2005 да 1463-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 2-параграф 9-бандига қаранг).

Мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган имтиёзлар балансда эмас, балансдан ташқаридаги счётда акс эттирилади (АВда 02.04.2005 да 1463-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 3-параграфига қаранг).

АВда 13.06.2017 й. 2697-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ТСВ, ИВ, ДСҚ, ДБҚларнинг Қарори чиққунига қадар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилиши лозим бўлган:

  • янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга;
  • техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга;
  • сифатни бошқариш тизимини жорий этиш;
  • маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга;
  • маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга.

АВда 13.06.2017 й. 2697-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ТСВ, ИВ, ДСҚ, ДБҚларнинг Қарорига мувофиқ, маҳаллийлаштириш дастурига кирган корхоналар учун берилган солиқ имтиёзларидан мақсадли фойдаланиш шарти бекор қилинган. Яъни, ушбу қарор чиққанидан эътиборан мазкур имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган деб ҳисобланади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика