Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Жамоат ишларига жалб этилган ишчиларга ҳисобланган иш ҳақидан қанлай солиқлар ҳисобланади (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ИНПС, мажбурий суғурта бадалларига ажратмалар, ягона ижтимоий тўлов)? 2. Ҳисобланиши керак бўлган солиқлар қандай тартибда ҳисоблаб чиқилади?
Ўз.Р. ВМнинг 2017 йил 5 октябрдаги №799 сонли қаририга асосан бизнинг МЧЖ ва туман АБКМ ўртасида "жамоатчилик ишлари ташкил этиш тўғриси"да шартнома имзоланган бўлиб мазкур шартномага асосан 2018 йилнинг февраль ойида 25 нафар ишсиз деб эътироф этилган ходимлар туман АБКМнинг "жамоат ишларига йулланма"си асососида 2 ой муддатга жамоатчилик ишларини бажариш учун ишга қабул қилинган. Февраль ойи мобайнида ишлаган иш кунлари учун ушбу ходимларга жами 21 280 000 сўм миқдорда иш ҳақи ҳисобланган бўлиб, ушбу ҳисобланган иш ҳакининг 50 % қисми туман АБКМ томонидан жамғарма маблағлари ҳисобидан бизнинг ҳисоб рақамга ўтказиб берилади. Қолган 50 % қисми эса МЧЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.


Ответы экспертов
Ответов: 331
02.03.2018

Жамоат ишларига жалб этилаётган жисмоний шахслар Жамоат ишлари жамғармаси маблағларидан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғи (ЖШДС) дан озод қилинадилар, шунингдек бу даромад ягона ижтимоий тўловга (ЯИТ) тортилмайди (Президентнинг 12.09.2017даги ПҚ-3268 сонли қарори 7-банди). Суғурта бадаллари эса меҳнат ҳақининг 100 фоиз миқдоридан ушлаб қолинади (ВМнинг 05.10.2017даги 799-сон қарорига 3-илованинг 35-банди).

Жисмоний шахслар ВМнинг 2017 йил 5 октябрдаги №799 сонли қаририга мувофиқ жамоат ишларига жалб қилинганида улар билан буюртмачи-корхона ўртасида меҳнат шартномаси тузилади. Бунда ишчи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни, шу жумладан меҳнат дафтарчасини (МКнинг 80-моддаси), СТИР ва илгариги иш жойидан (агар йил давомида илгари бошқа жойда ишлаган бўлса) маълумотномани (СКнинг 186-моддаси) буюртмачи-корхонага топшириши лозим. Шундан кейин ЖШДС ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш СКнинг 186-моддасига мувофиқ, имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454 қарорига 8-илова) амалга оширилади. ШЖБҲР (ИНПС)га бадаллар белгиланган тартибда, яъни ҳисобланган ЖШДС суммасидан ЖШДС солинадиган даромаднинг 2 фоизи миқдорида ушлаб қолинади (АВда 06.10.2005 да 1515-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 3-банди, 29.12.2017даги ПҚ-3454 сонли қарорнинг 6-банди).

Масалан, ишчи йил бошидан ҳеч қаерда ишламаган,февраль ойида буюртмачи-корхонада биринчи бор жамоат ишларига жалб қилинган бўлса ва унга февраль ойи учун жами 1 000 000 сўм иш ҳақи ҳисобланса (50% корхона ҳисобидан, 50% Жамғарма ҳисобидан):

  • ЖШДС 500 000 минг сўмдан ҳисобланади (1 000 000 – 500 000), солиқ суммаси эса 11 664 сўмни ташкил этади ((500 000 - 344 480) х 7,5 %);
  • ШЖБҲРга бадаллар 3110 сўм ((500 000 - 344 480) х 2%);
  • Суғурта бадаллари 80 000 сўм (1 000 000 х 8%);

ЯИТ солинадиган база сифатида иш ҳақининг корхона ҳисобидан тўланадиган қисми (юқоридаги мисолда 500 000 сўм) олинади. Бунда ЯИТнинг минимал миқдори ва тўланадиган миқдори умумбелгиланган тартибда ҳисобланади (АВда 2010 йил 13 апрелда 2095-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика