Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона (АЖ) ўз ишчи-ходимларига сотиб олинган ва ўзида етиштирилган маҳсулотларни текинга (бепул) берган, кирим қилинган нархни ярим баҳосида берган, пахта йиғим-теримида қатнашган ишчи-ходимларини бепул иссиқ овқат билан таъминлаган ҳолатлар бўйича қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади ва қандай бухгалтерия проводкаси берилади?
Корхонамиз озиқ-овқат, яъни ун (мука ) ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Хурматли экспертлар жамиятимизда рўй берадиган 4 ҳолат бўйича саволларимизга жавоб берсангизлар. 1- ҳолат. Корхона (АЖ) сотиб олинган ва ўзида етиштирилган маҳсулотларни ишчи-ходимларига байрам муносабати билан текинга (бепул) қ/х маҳсулотлари ва гўшт, ёғ берилган. 2- ҳолат. Сотиб олинган ва ўзида етиштирилган маҳсулотлар кирим қилинган нархни ярим баҳосида (50 фоиз арзонлаштирилган баҳода) ишчи-ходимларга берилган. 3- ҳолат. Корхона пахта йиғим-теримида қатнашган ишчи-ходимларини бепул иссиқ овқат билан таъминлаган. 4- ҳолат. Корхона (АЖ) янги йил муносабати билан текинга янги йил совғаларини тарқатган.


Ответы экспертов
Ответов: 158
12.03.2018

Корхона товарларни (маҳсулотини) ўз ишчиларига текинга ёки таннархидан паст баҳода бериши қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади:

  • Корхона раҳбарининг буйруғи;
  • Қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги ҳужжат.

Ишчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш, уларга совғалар бериш ҳам юқоридаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

Буйруқда товарларни ходимларга бериш шартлари кўрсатилиши лозим (текинга; таннархи бўйича 50 фоизини ходимларнинг маблағлари ҳисобидан қоплаш шарти билан; ва ҳоказо), ундан ташқари юзага келиши мумкин бўлган солиқ оқибатларини эътиборга олиш керак (масалан, СКнинг 179-моддаси).

Қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги ҳужжатда ҳисобварақ-фактурада акс эттирилиши мажбурий бўлган реквизитлар бўлиши лозим (СКнинг 222-моодаси).

Товарлар (тайёр маҳсулот) ўз ишчиларига текинга ёки таннархидан паст баҳода берилилса, бундан кўрилган зарар солиқ солинадиган базага киритилади (СКнинг 355, 130, 199-моддалари). Ундан ташқари, маҳсулот (товар) ходимларга текинга ёки таннардан паст баҳода берилганида юзага келадиган салбий тафовут ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилади (СКнинг 177-моддаси). Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ЯИТга тортилмайди улардан ПЖга мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинмайди (СКнинг 306-моддаси).

Бухгалтерия ўтказмалари (проводкалар).

Маҳсулотни (товарни) ходимларга текинга бериш

 Операция мазмуни

 Дт

 Кт

 сумма (сўм)

 Маҳсулот (товар) таннархи ҳисобдан чиқариш

9220 Бошқа активларнинг чиқиб кетиши

2810 Тайёр маҳсулот ёки

2910 Товарлар

1 000

 Маҳсулот (товар) ишчига берилди (ходимга даромад ҳисоблаб ёзилди ва зарар тан олинди)

9430 Бошқа операцион харажатлар

6710 Иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар

1 000

 Маҳсулот (товар) чиқиб кетиши акс эттирилди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

9220 Бошқа активларнинг чиқиб кетиши

1 000

 Ходимнинг қарзи ҳисобдан ўчирилди

6710 Иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1 000

 Маҳсулотни (товарни) ходимларга таннархидан паст баҳода бериш (сотиш)

 Операция мазмуни

 Дт

 Кт

 сумма (сўм)

 Маҳсулот (товар) ходимларга берилди ва даромад тан олинди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

9010 ТМ сотишдан даромад

ёки

9020 Товар сотишдан даромад

500

 Маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан олинди

9110 Сотилган маҳсулот таннархи

ёки

9120 Сотилган товар таннархи

28 10 Тайёр маҳсулот

1 000

 Ходимларга даромад ҳисобланди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

6710 Иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар

500

 Ходимнинг қарзи ҳисобдан чиқарилди

6710 Иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1 000

ҚҚС тўловчилари учун текинга берилган маҳсулотнинг таннархидан келиб чиқиб ҚҚС суммаси аниқланади ва ҳисоблаб ёзилади.

Ходимлар бепул озиқ-овқат билан таъминланганда, озиқ-овқатнинг қиймати ходимларнинг компенсация тўловлари тарзидаги даромади ҳисобланади ва ЖШДСга тортилади (СКнинг 174-моддаси).

Бунда қилинадиган проводкалар қуйидагича бўлиши мумкин:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Озиқ-овқат сотиб олинди

1090 Бошқа материаллар

6000 Тўланадиган счётлар

6000 Тўланадиган счётлар

5110 Ҳисоб-китоб счёти

ёки

 

1090 Бошқа материаллар

5010 Кассадаги пул маблағлари

Озиқ-овқат ходимларга берилди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1090 Бошқа материаллар

Харажат тан олинди ва ходимларга даромад ҳисобланди

9430 Бошқа харажатлар

6710 Ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи

6710 Ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

Жисмоний шахсларнинг компенсация тарзидаги даромадлари ЯИТга тортилади ва улардан мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинади (СКнинг 306-моддаси).

Солиқ даври мобайнида  энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдоригача бўлган қийматдаги ходимларга берилган совғалар (СКнинг 179-моддаси 14 банди), шунингдек СКнинг 178-моддаси 16-бандидаги ҳолларда ходимларга берилган моддий ёрдам қиймати солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда ЖШДСга тортилмайди (СКнинг 179-моддаси 14 банди).

Ходимлар учун сотиб олинган янги йил совғалари 1090 “Бошқа материаллар” счётининг дебети бўйича кирим қилинади. Совғалар тарқатилганида, йил давомида берилган совғасининг қиймати (ҳар бир ходим бўйича алоҳида) ЭКИҲнинг олти бараваридан ошиб кетмаса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалар қилинади:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Совға ведомость бўйича тарқатилди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1090 Бошқа материаллар

94 30 Бошқа операцион харажатлар

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

Солиққа тортиладиган бўлса (ЭКИҲнинг олти бараваридан ошган қисми):

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Совға ведомость бўйича тарқатилди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1090 Бошқа материаллар

94 30 Бошқа операцион харажатлар

6710 Ҳисобланган иш ҳақи

6710 Ҳисобланган иш ҳақи

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика