Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Комиссионер томонидан сотилган маҳсулот (дори восита)ларни реализация қилганлиги учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Корхона фаолият тури дори-дармон воситаларини улгуржи сотиш. Корхона томонидан ҳозирги кунда аҳолига арзон ва сифатли дори воситаларини тезроқ етказиб бериш мақсадида бошқа вилоятдаги (Масалан Қорақалпоғистон Ав Рес) улгуржи ва чакана лицензияга эга бўлган корхонага комиссион шартнома асосида маҳсулотларни етказиб берилса, у томонидан эса олинган барча маҳсулотларни ҳеч қандай устама қўймасдан пул кўчириш йўли ва турғун савдо шахобчасидан чакана савдо орқали реализация қилса, қонунга тўғри келадими? Комиссионер томонидан сотилган маҳсулот (дори восита)ларни реализация қилганлиги учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Дори-дармон воситаларини улгуржи сотувчи корхона улгуржи ва чакана лицензияга эга бўлган корхонага комиссион шартнома асосида маҳсулотларни етказиб берса, у эса олинган барча маҳсулотларни ҳеч қандай устама қўймасдан пул кўчириш йўли ва турғун савдо шахобчасидан чакана савдо орқали реализация қилса қонунга тўғри келадими?


Ответы экспертов
Ответов: 952
06.03.2018

Йўқ, дори воситаларини воситачилик (комиссион) шартнома асосида сотиш мумкин эмас, уларни фақат олди-сотди шартномаси асосида реализация қилиш мумкин.

“Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари”га мувофиқ, қайтарилмайдиган ёки бошқа ўлчам, шакл, габарит, модель, ранг ёки комплектациядаги ана шундай товарга алмаштирилмайдиган товарлар; профилактикага ва касалликларни уй шароитида даволашга мўлжалланган товарлар; шахсий гигиена буюмлари, пардоз-андоз товарлари, тикув ва трикотаж ич кийимлари, пайпоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда ишлатилган полимер материаллардан ясалган, шу жумладан бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар ва материаллар, фойдаланилган буюмлар ва материаллар, маиший кимё товарлари, дори воситалари воситачилик савдосига қабул қилинмайди (ЎзР ВМ 13.02.2003 й. 75-сон қарорига 1-илованинг 145-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика