Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Улгуржи савдо корхонаси фаолият юритмаган даври учун қандай солиқларни тўлаши ва қандай солиқ ҳисоботларини топшириши лозим? 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иссиқхоналарда етиштириш ва уни аҳолига сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхона қандай солиқларни тўлаши ва қандай солиқ ҳисоботларини топшириши лозим? 3. Ўзида ишалаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотилари четга экспорт қилинса қандай солиқлар тўланади ва қандай солиқ ҳисоботлари тақдим этилади?
Корхона давлат рўйхатидан ўтаетган вақтда улгуржи савдони амалга оширишни режалаштирган ҳолда рўйхатдан ўтган ва улгуржи лицензия ҳам олинган. Лекин корхона раҳбари томонидан маблағ тополмаганлиги сабабли фаолият кўрсата олмаган. Корхона раҳбари томонидан колхозга тегишли 2,5 ГА бўлган иссиқхонани биржадан сотиб олган ва корхонанинг балансига киритиш учун таъсисчи томонидан устав фондига киритилган. Бугунги кунда корхона қишлок хўжалиги маҳсулотларини иссиқхонада етиштириш ва уни аҳолига сотиш фаолиятини 2018 йилдан ишга тушурди. Ундан олдин эса умуман фаолият кўрсатмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 340
12.03.2018

Улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхона солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас (СКнинг 350-моддаси). Савдо корхоналари Ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўлайдилар. Савдо корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган янги ташкил этилган корхона ягона солиқ тўловини давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан жорий йил тугагунига қадар, 1 октябрдан кейин рўйхатдан ўтказилган корхона эса кейинги йил тугагунига қадар тўлайди.

Улгуржи савдо корхонаси фаолият юритмаган даври учун (ёки реализация суммаси ЯСТнинг минимал миқдоридан кам бўлган давр учун) ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўлайдилар (АВда 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган ). Ушбу Низом янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб олти ой давомида татбиқ этилмайди (2203-сон Низом I бўлимининг 2-банди).

Мазкур ҳолатда ўтган йил учун ЯСТ тўланади (ЯСТнинг минимал миқдорини ҳисобга олган ҳолда) ва солиқ хизматига у бўйича ҳисобот топширилади.

Корхона 2018 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб сотиш билан шуғулланса ва СКнинг 362-моддасида белгиланган мезонларга жавоб берса, Ягона ер солиғи (ЯЕС) тўлаши лозим бўлади.

ЯЕС тўлаш тартибини қўллаш учун солиқ тўловчи ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар солиқ органига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.

Корхона белгиланган мезонларнинг биттасига жавоб бермаган тақдирда, ЯЕС тўловчиси бўлиб ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда корхона барча фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб олиб бориши ва ягона солиқ тўловини (ЯСТ) ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, жами майдони 1 гектардан кўп ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчилари жами майдонга ер солиғини (яъни ЯСТдан ташқари ер солиғини ҳам) тўлайдилар (Ўзбекситон Президентининг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454 сонли қарорининг 7-банди).

Маҳсулотни четга экспорт қилиш факти тўланадиган солиқ турига (ЯСТ, ЯЕС) таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтиш лозимки,

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика