Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2018 йилнинг январь ойи учун 600 000 сўм иш ҳақи ва 185 000 сўм касаллик варақаси бўйича нафақа ҳисобланган. Жамият январь ойи учун Ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия Жамғармаси бўйича солиқ ҳисоботини тўлдирганида, иш ҳаки суммаси ва касаллик варақаси бўйича ҳисобланган тўловни қандай акс эттириши лозим?
Жамиятда 2018 йил январь ойи учун 600 000 сўм иш ҳаки ҳисобланди. Касаллик варақаси бўйича ҳисобланган тўлов 185 000 сўм. Жами 785 000 сўм. Бунда ЖШДС: (785 000 - 172240) *7,5% = 45 957 сўм Суғурта бадали: 785 000 * 8% = 62 800 сўм ЖБПТ (ИНПС): (785000 - 172240) *2% = 12 255,20 сўм. Корхона кичик корхона бўлгани учун: ЯИТ 600 000 * 15% = 90 000 сўм.


Ответы экспертов
Ответов: 254
06.03.2018

Жисмоний шахсларнинг бетоб бўлган вақти учун касаллик варақаси бўйича тўланадиган нафақа жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради (СКнинг 178-моддаси, 1-банди) ва ЯИТ га тортилмайди, шунингдек, ундан бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ушлаб қолинмайди (СКнинг 306-моддаси).

Демак, ЯИТ ҳамда ПЖга суғурта бадали мазкур ҳолда 600 000 сўмдан ҳисобланади:

Суғурта бадали – 48 000 сўм (600 000 х 8%);

ЯИТ – 90 000 сўм. ЯИТнинг минимал миқдори билан солиштирилади (МВ, ИВ ДСҚнинг АВда 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган қарорига илова).

ЯИТ ва ПЖга суғурта бадали бўйича солиқ ҳисоб-китоби ЎзР Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тақдим этилади (Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга қарорга 10-илова). Бунда, юқорида айтиб ўтилганидек, касаллик варақаси бўйича нафақадан ушбу ажратмалар тўланмаганлиги учун, улар ҳисобот шаклида ҳам даромад сифатида акс эттирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ЯИТ ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (СКнинг 310-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика