Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
"Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар" солиқ ҳисоботига 1-сонли илованинг 2-3 устуни ва 6-7 устуни ва ЯИТ ва ПФ учун солиқ ҳисоботининг 010 сатрида қайси суммалар акс эттирилади?
Ходимга 2018 йил январь ойида 600 000 сўм иш ҳақи ҳисобланди. Ходимнинг отаси вафот этганлиги сабабли унга ЭКИҲнинг 4 баробари миқдорида, яъни 688 960 сўм моддий ёрдам пули ҳисобланди, январь ойининг 31-санасида. Январь ойида қуйидагича ЖШДС, ПФ ва ЯИТ ҳисобланди: 1. ЖШДС (600 000 - 172 240) * 7.5% = 32 082 сўм 2. ПФ (600 000 * 8%) = 48 000 сўм 3. ИНПС (600 000 - 172 240) *2% = 8 555,20 сўм 4. ЯИТ (600 000 *15%) = 90 000 сўм. Ишчига иш ҳаки ва моддий ёрдам суммалари 2018 йил январь ойининг 31 санасида тўланмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 254
09.03.2018

ЖШДС бўйича ҳисоботнинг 1-иловаси бўйича

2-устунида  ходимнинг жами даромадидан ЖШДС ва ПЖга суғурта бадали айириб ташланганидан кейин қолган сумма ёзилади. 3-устунида эса 2-устундаги суммадан солиққа тортилмайдига даромад суммасини айириб ташлашдан ҳосил бўлган сумма ёзилади.

2-устунда 1 208 878 сўм (1 288 960 – 32 082 – 48 000);

3-устунда 519 918 сўм (1 208 878 – 688 960).

6-устунда ҳисобот даврида ҳақиқатда берилган иш ҳақи (нақд, пластик картага ўтказиш, натура шаклида) кўрсатилади. 6-устундаги суммадан солиқ солинмайдиган даромад айириб ташлашдан ҳосил бўлган сумма 7-устунда кўрсатилади.

Масалан, январь ойи учун ҳисобланган иш ҳақи ва нафақа 31 январда тўланса (6 ва 7-сатрлар бўйича ой бошига қолдиқ йўқ деб фараз қилсак):

6-устунда 1 208 878 сўм;

7-устунда 519 918 сўм (1 208 878 – 688 960).

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот шаклининг 010 сатрида Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи кўринишидаги даромадлар акс эттирилади, яъни ЯИТ ва суғурта бадалларига тортиладиган даромадлар.

010 сатрда 600 000 сўм. 

Ушбу ҳолда 688 960 сўм ходимнинг бошқа даромадларига киради (СКнинг 178-моддаси) ва ЯИТ ҳамда суғурта бадалларига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика