Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ЎзР фуқароси эрнинг Германиядаги иш ҳақи ва даромадларидан алимент ундириш тартиби қандай?
Ўзбекистон фуқароси Германияда яшайдиган ва ишлайдиган Ўзбекистон фуқаросига турмушга чиққан ва у ҳам маълум вақт Германияда яшаган. Оилавий келишмовчилик оқибатида хотин Ўзбекистонга биргаликда турмуш даврида туғилган фарзанди билан қайтиб келган. Эр ҳозир ҳам Германияда ишламоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 293
12.03.2018

Умумий қоида бўйича алимент ЎзР ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади. Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган ЎзР Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади (ОКнинг 104-м.).

Даъвогар фуқаролик судига алимент ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолда даъво аризаси жавобгарнинг ЎзР сўнгги яшаган манзили бўйича ёки даъвогарнинг ўзи яшаб турган жойдаги туманлараро фуқаролик судига берилиши мумкин (ФПК 241-м.).

Назаримизда, муаммо мазкур суд қарорининг ижросида бўлиши мумкин. Мавжуд маълумотларга кўра, ЎзР ва Германия ўртасида фуқаролик, оилавий муносабатлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳақида халқаро шартнома тузилмаган. Халқаро шартнома мавжуд бўлмаганда суд ҳал қилув қарорини Германия давлатида ижро этишнинг имконияти бўлмайди (АВда 29.12.2001й. 1091-сон руй. ол. Низомнинг 93-б.). Лекин, жавобгарнинг вояга етмаган фарзандига алимент тўлаш мажбурияти ЎзР судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин бошлади. Жавобгар ЎзРга қайтганида алимент тўланмаган барча давр учун алимент қарзини қоплаши керак бўлади.  

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика